Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Усмон Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чуқурлаштирилган ихтисослик босқичида узоқ масофага югурувчилар машғулот жараёнини инновацион технологиялар асосида бошқариш”,  13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped844.
Илмий раҳбар: Умаров Абдусамад Абдумаликович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Бойбобоев Баҳодир Ғуломович, педагогика фанлари номзоди, доцент; Сарибаев Шухрат Турдибекович, педагогика фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чуқурлаштирилган ихтисослик босқичида узоқ масофага югурувчиларнинг машғулот жараёнини инновацион технологиялар асосида бошқариш самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
чуқурлаштирилган ихтисослик босқичидаги узоқ масофага югурувчи спортчиларнинг жисмоний ривожланиши (бўйи, вазни, кўкрак қафаси айланаси, оёқларининг узунлиги, кафт кучи динамометрияси) кўрсаткичлари ва махсус жисмоний тайёргарлик даражаси (масафани югуриб ўтиш тезлиги ва чидамлилиги, портловчи куч) ва функционал (ўпканинг тириклик сиғими, МКИҚ мл/дақ, МКИҚ, юрак қисқаришлари частотаси, систолик қон босими, диастолик қон босими) имкониятлари Polar Tеam 2 технологиясидан фойдаланиб машғулот юкламасини шиддат зоналари бўйича тақсимоти функционал кўрсаткичларига таъсир этиш йўналишлари илмий асослаб берилган;
чуқурлаштирилган ихтисослик босқичидаги узоқ масофага югурувчиларнинг машғулот ўтказиш жойининг географик ҳолатига нисбатан (ҳаво ҳарорати, нисбий намлик шамол тезлиги, атмосферанинг босими) Digital Thermo–Humidity Meter технологияси ёрдамида ўрганилган ва йиллик тайёргарлик режаси организмга таъсир кўрсатиш реакцияси бўйича (кислородга бўлган талаб, эритроцитлар ва гемоглабиннинг ошиши) спортчининг юкламага мослашиш имкониятлари кенгайтирилган;
узоқ масофага югурувчи спортчиларнинг тайёргарлигидан келиб чиқиб, йиллик тайёргарлик машғулотларининг микро ва мезоцикллари асосий вазифалари бўйича (аэроб, аралаш ва анаэроб зоналарида) юкламаларни оптимал режалаштириш асосида машғулотлар такомиллаштирилган; 
чуқурлаштирилган ихтисослик босқичида узоқ масофага югурувчи спортчилар машғулотларини бошқаришнинг янги технологиясида машғулот мақсади ва вазифаларини белгилаш, натижаларни башорат қилиш, саралаш, моделлаштириш, таҳлил қилиш асосида йиллик тайёргарлик машғулот жараёни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Чуқурлаштирилган ихтисослик босқичида узоқ масофага югурувчилар машғулот жараёнини инновацион технологиялар асосида бошқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чуқурлаштирилган ихтисослик босқичидаги узоқ масофага югурувчи спортчиларнинг жисмоний ривожланиши кўрсаткичлари ва махсус жисмоний тайёргарлик даражаси Polar Tеam 2 технологиясидан фойдаланиб, машғулот юклама тақсимоти бўйича функционал кўрсаткичларига таъсир этиш йўналишлари илмий асослаб берилган ва “Енгил атлетика назарияси ва услубияти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-279 рақамли  рухсатномаси). Натижада, талаба-спортчиларнинг спорт натижалари 7.6% га яхшиланди; 
чуқурлаштирилган ихтисослик босқичидаги узоқ масофага югурувчиларнинг машғулот ўтказиш жойининг географик ҳолатига нисбатан (ҳаво ҳарорати, нисбий намлик шамол тезлиги, атмосферанинг босими) Digital Thermo–Humidity Meter асбоби ёрдамида ўрганилган ва йиллик тайёргарлик режаси организмга таъсир кўрсатиш реакцияси бўйича (кислородга бўлган талаб, эритроцитлар ва гемоглабиннинг ошиши) спортчининг юкламага мослашиш имкониятлари кенгайтирилган ҳамда машғулот жараёнида синовдан ўтказилиб, узоқ масофага югурувчиларнинг машғулот жараёнига жорий этилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 25 декабрдаги 03-07-08-5431-сон маълумотномаси). Тадқиқот якунида талаба-спортчиларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги 6,3% га ўсган;
узоқ масофага югурувчи спортчиларни йиллик тайёргарлик машғулотларининг микро- ва мезоциклларида (аэроб, аралаш ва анаэроб зоналарида) юкламаларни оптимал режалаштириш асосида машғулотлар такомиллаштирилган ва “Енгил атлетика назарияси ва услубияти” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи,  434-279 рақамли  рухсатномаси). Натижада, узоқ масофага югурувчи спортчиларнинг мусобақа натижалари 8,1% га яхшиланган;
чуқурлаштирилган ихтисослик босқичида узоқ масофага югурувчи спортчилар машғулотларини бошқаришнинг янги технологиясида машғулот мақсади ва вазифаларини белгилаш, натижаларни башорат қилиш, саралаш, моделлаштириш, таҳлил қилиш асосида йиллик тайёргарлик машғулот жараёни такомиллаштирилган ҳамда тажриба давомида узоқ масофаларга югуришга ихтисослашган миллий терма жамоанинг ўринбосарлар таркиби спортчиларнинг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 25 декабрдаги 03-07-08-5431-сон маълумотномаси). Натижада, спорт натижалари 7,9% га яхшиланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish