Sayt test rejimida ishlamoqda

Отажонов Жамшидбек Машрабжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Ped499. 
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор; Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика  фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
рефлексив кўникмаларни баҳолаш мезонлари (педагогик-рефлексив қобилиятга эга бўлиш, рефлексив фикрлай олиш, мустақил фикрлай олиш)ни аниқлаштириш орқали бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мотивацион, ҳиссий-эмоционал, коммуникатив ривожланиш даражаларини оширишнинг дидактик имкониятлари такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантириш технологияси босқичлари (аниқлаш, таснифлаш, тизимлаштириш, интенсивлик, ассимилиаяция, натижавий) методологик ёндашувга кўра субъект-субъект муносабатларини диагностик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантиришни моделлаштириш жараёнида субъект (таълимий муҳитнинг ташкилотчиси, бошқарувчиси ва иштирокчиси) рефлексив кўникмаларининг функциялари(бошқарув, ўқитиш, назоратни амалга ошириш, коммуникатив, ахборот) дидактик мақсадларини (мотивацион-қадриятли, когнитив-фаолиятли, шахсий-рефлексив) идентив хусусиятларга кўра интеграциялаш асосида такомиллаштирилган
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг адаптив (мустақил ишлашда талаб, изланиш, ижодий) ва репродуктив (кўргазмали тушунтириш, тинглаш, хотирада сақлаш, хатосиз талаффуз қилиш) таълими индивидуал ва дифференциал таълим технологияларининг интегратив хоссаларини ижодий, эмоционал-рағбатловчи, вариатив-дидактик топшириқларни аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантиришга оид олинган илмий натижалар асосида:
рефлексив кўникмаларни ривожланганлигини баҳолаш мезонлари (педагогик-рефлексив қобилиятга эга бўлиш, рефлексив фикрлай олиш, мустақил фикрлай олиш) ва даражалари орқали такомиллаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий фаолият тузилмаси элементлари мазмунига  оид таклифлар 2015-2017 йилларда бажарилган “Бошланғич синф ўқитувчилари учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Oлий вa ўртa мaхcуc тaълим вaзирлигининг 2020 йил 20 июндаги 89-03-2188-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларнинг ривожланганлик даражасини аниқлашга қаратилган топшириқлар тўплами ишлаб чиқилган;
методологик ёндашувга кўра субъект-субъект муносабатларини диагностик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантириш технологияси босқичларига оид таклиф ва хулосалари асосида “Умумий педагогика (Педагогик маҳорат)” дарслиги ишлаб чиқилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги  359-сон буйруғи, 359-130 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мустақил таълимни ташкил этиш кўникмаларини ривожлантириш имконияти ошган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантиришни моделлаштириш жараёнида субъект рефлексив кўникмаларининг функциялари (бошқарув, ўқитиш, назоратни амалга ошириш, коммуникатив, ахборот)ни тизимли-типологик ёндашув орқали такомиллаштиришга оид таклиф ва хулосалардан “Ўзстандарт” агентлигининг 2014 йил 18 сентябрдаги 4574-сон қарори билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари «Педагогика соҳаси» Давлат таълим стандарти, Малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 сентябрдаги  89-03-3400-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар педагогика олий таълим муассасалари талабаларида рефлексив кўникмаларни ривожлантиришнинг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган;
адаптив ва репродуктив  таълим синергетик қоидалари орқали такомиллаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг кооператив, интелектуал, шахсий, коммуникатив, рефлексив кўникмаларни ривожлантириш моделига оид таклиф ва хулосалари асосида “Умумий педагогика (Педагогик маҳорат)” дарслиги ишлаб чиқилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги  359-сон буйруғи, 359-130 рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклиф бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида рефлексив кўникмаларни ривожлантириш кундалигининг яратилишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish