Sayt test rejimida ishlamoqda

Сирожиддинова Ирода Махаммадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасалари талабаларининг касбий ижодий қобилиятларини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1391. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исақулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасалари талабаларининг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари талабаларининг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологияси (тайёргарлик, маслаҳат, якуний) касбий омиллар (ижтимоий, маданий, мотивацион) ва касбий-ижодий қобилиятлар интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
олий таълим муассасасалари талабаларининг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг акмеологик мезонлари (касбий мотивация, шахсий-касбий сифатлар, ўзини ўзи бошқариш, рефлексивлик, креативлик) касбий компетенцияни шакллантириш стратегиялари (муаммоли, интерфаол, ижодий, имитацион, амалий, рефлексив) креатив йўл харитасига праксеологик (амалий, рационал, самарадор) узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш мезонлари (репродуктив, продуктив, креатив)ни касбий билимларни ўқитишнинг вариатив ва инвариатив дидактик функциялари “Ассесмент” технологияси бўйича ижодий лаёқатини ифодалаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш босқичлари ривожланиш мотивациясига таъсир этувчи омиллар ва ўзлаштириш даражаси кўрсаткичларини педагогик диагностика қилиш усуллари (специфик таҳлил, интенсив тренинг, муаммоли вазият, ностандарт тест) билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олий таълим муассасалари талабаларининг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
касбий омиллар (ижтимоий, маданий, мотивацион) ва касбий ижодий қобилиятлар интеграцияси орқали такомиллаштирилган олий таълим муассасалари талабаларининг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш технологиясига оид хулоса ва тавсиялардан “Педагогика” таълим соҳаси Давлат таълим стандартининг “5111100 – Касб таълими” бакалавриат таълим йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 майдаги 89-03-3943-сон маълумотномаси). Натижада, умумкасбий фанлар бўйича интерфаол амалий машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
касбий компетенцияни шакллантириш стратегиялари креатив йўл харитасига праксеологик узвийлиги бўйича такомиллаштирилган олий таълим муассасасалари талабаларининг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг акмеологик моделига оид хулоса ва тавсиялардан “Касбий педагогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи, 359-142 рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклиф талабаларнинг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилган;
“Ассесмент” технологияси бўйича касбий билимларни ўқитишнинг вариатив ва инвариатив дидактик функциялари орқали талабаларнинг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш мезонларини интегратив мувофиқлаштиришни такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан “Педагогика” таълим соҳаси Давлат таълим стандартининг “5111100 – Касб таълими” бакалавриат таълим йўналиши малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 майдаги 89-03-3943-сон маълумотномаси). Натижада, “Касбий педагогика” фанининг электрон ўқув-услубий мажмуаси ишлаб чиқилган;
талабаларнинг касбий-ижодий қобилиятларини ривожлантириш босқичлари орқали ривожланиш мотивациясига таъсир этувчи омиллар ва ўзлаштириш даражаси кўрсаткичларини педагогик диагностика қилиш усуллари (специфик таҳлил, интенсив тренинг, муаммоли вазият, ностандарт тест)ни такомиллаштиришга оид хулоса ва таклифлардан “Касбий педагогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи, 359-142 рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклиф педагогика туркум фанларининг мазмунини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish