Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаюмов Абдурасул Шоназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Горизонтал нефть ва газ қудуқларини самарали ювиш назариясини ишлаб чиқиш», 04.00.11 – Қудуқларни бурғилаш ва ўзлаштириш технологияси (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т267. 
Илмий раҳбар: Шакиров Анвар Адилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/05.06.2020.Т.03.06.
Расмий оппонентлар: Рахимов Акбарходжа Комилович, техника фанлари доктори, профессор; Нурматов Усан Даурович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: «Ўзбекнефтгаз» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: горизонтал қудуқ стволида бир жинсли бўлмаган (гетероген) муҳитлар қонуниятини аниқлаш ва майдаланган тоғ жинсларини самарали транспортировка қилишнинг назарий асосини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модел қурилманинг горизонтал қисмидаги ҳалқа бўшлиғида кўп фазали эритманинг оқими ва шлам гидротранспортининг илмий ва амалий муаммолари ечимлари ишлаб чиқилган; 
горизонтал қудуқларни бурғилаш жараёнида бурғилаш эритмалари оқимининг характери ва тоғ жинслари тузилишининг гидродинамик қонуниятлари аниқланган; 
аралашма оқим назарияси асосида айланадиган қувурда қаттиқ заррачаларнинг чўкмаган ҳолатдаги оқим режими аниқланган;
ҳисоблаш йўли билан ювувчи суюқлик сарфи ва ҳалқасимон каналнинг кўндаланг кесим юзаси нисбатининг  ўзгаришида канал бўйлаб шламларни  самарали ташиш  аниқланган;
тоғ жинси заррачасини бурғиловчи кучнинг вужудга келиши натижасида тоғ жинси билан бурғи туташ юзасида ҳосил бўладиган шлам қатлами қалинлигини ювиш суюқлиги ва фильтратнинг реологик хусусиятларини ўзгартириш орқали камайтириш мумкинлиги аниқланган;
қаттиқ муҳитлар механикаси назарияси асосида тортишиш кучини инобатга олган ҳолда қаттиқ заррачанинг муаллақ ҳолатдаги критик тезлиги аниқланган;
горизонтал қудуқларни бурғилашда гилли эритманинг технологик хусусиятларига гидрофоб стабилизатор реагенти ва полимер композицияларнинг таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Горизонтал нефт ва газ қудуқларини самарали ювишнинг назариясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Горизонтал қудуқларни самарали ювиш жараёни “Бухоронефтгазпармалаш” АЖнинг Жанубий Кемачи конини №156Г қудуғида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 20 октябрдаги 24-3-127-сон маълумотномаси). Натижада, бурғиланган тоғ жинси заррачаларининг горизонтал қудуқ тубида чўкиши камайганлиги, бурғилаш эритмасининг гидродинамик ва физик-кимёвий кўрсаткичлариниошириш ҳамда горизонтал қудуқларни қуриш жараёнининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини 8÷10% га ошириш имконини берган;
қудуқларни бурғилашдаги циркуляция жараёнида эритманинг аниқланган гидродинамик параметр кўрсаткичлари “Қашқадарёпармалаш ишлари”АЖнинг Шеркент конини №14 қудуғида амалиётга жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2020 йил 20 октябрдаги 24-3-127-сон маълумотномаси). Натижада, эритманинг қовушқоқлиги ва силжишнинг статик кучланиши (2 марта) камайганлиги, гидродинамик бурғилаш тезлиги ошганлигини асослаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish