Sayt test rejimida ishlamoqda

Исматова Мехринисо Насридиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсулинрезистентлик синдромида томир тромбоцитар гемостаз ҳолати» 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология; 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Tib442.
Илмий раҳбарлар: Махмудова Азиза Джумановна, тиббиёт фанлари доктори;  Қаюмов Улуғбек Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.30.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Сулейманова Дилора Нагаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рустамова Мамлакат Тўлабаевна, тиббиёт фанлари доктори,  профессор. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: метаболик синдром хавф омиллари ва гемостаз тизими ҳолатини аниқлаш асосида, уни эрта ташхислаш ҳамда  даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.       
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
метаболик синдромда тромбоцитларнинг адгезия ва агрегация фаоллигининг кучайиши ва тромбоксан В2 миқдорининг ошиши,   гиперкоагуляция шаклланишига олиб келиши исботланган; 
инсулинрезистентлик синдромида углеводлар ва липидлар алмашинувининг ўзгариши, қон томир деворининг ўтказувчанлиги бузилиши оқибатида томир тромбоцитар гемостаз фаоллиги кучайиб, тромбоксан В2  миқдорининг ошишига сабаб бўлиши исботланган;  
илк бор метаболик синдром таркибий қисмлари (гиперлипидемия, қон босими ошиши, Кетле индекси ўзгариши) билан тромбоцитлар агрегацияси кучайиши  ўртасидаги ўзаро боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;
инсулинрезистентлик синдроми мавжуд беморларда гемостаз бузилишида комплекс даво таркибига бигуанидлар ва антиагрегантлар қўллаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Метаболик синдромнинг асосий таркибий қисмларини турли тоифаларида гемостаз касалликларининг қиёсий аҳамиятини аниқлаш бўйича ўтказилган илмий тадқиқотлар асосида: 
"Метаболик синдромда  тромбоцитар гемостазни меъёрлаштириш усули" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-д/317-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома метаболик синдромнинг хавф даражасини баҳолашнинг аниқлигини ошириш имконини берган.
"Метаболик синдромда гемостаз тизимини баҳолаш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 декабрдаги 8н-д/317-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома  гемостаз тизими ҳолатини баҳолаш турли хил асоратлар хавфини камайтириш ва ногиронликнинг олдини олиш имконини берган.
МС мавжуд беморларни ўз вақтида даволаш ва олдини олиш тадбирларини ўтказиш, турли хил асоратлар, ногиронлик хавфини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш сохаси амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси,  Бухоро шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиникаларнинг клиник амалиётига тадбиқ этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 6-ноябрдаги 8-з/147-сон маълумотномаси).  Олинган тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этилиши метаболик синдромга аниқ ташхис қўйиш усулларини такомиллаштириш, даво муддатларини қисқартириш ва тромбоэмболик асоратларни камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish