Sayt test rejimida ishlamoqda

Далиев Адхамжон Ғуломовичнинг
докторлик (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактаб ёшидаги болаларда аллергик ринитни клиник-функционал хусусиятлари ва даволашини такомиллаштириш», 14.00.04 – «Оториноларингология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tib 407.
Илмий маслаҳатчи: Арифов Сайфутдин Сайдазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Кривопалов Александр Александрович, тиббиёт фанлари доктори, доцент (Россия Федерацияси); Шамсиев Жахонгир Фазлитдинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Нарзуллаев Нуриддин Умарович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қирғизистон давлат тиббиёт академияси (Қирғизистон)   
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда аллергик ринитни мажмуавий  ташхислашни  ва даволашга қиёсий ёндашишни организм бошланғич вегетатив тонусининг касалликнинг клиник-морфологик кўрсаткичларига таъсирини ўрганиш  асосида  такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
илк бор аллергик ринит билан хасталанган болаларда бошланғич  вегетатив тонусининг ваготоник тури юқори эканлиги асосланган;
аллергик ринит билан хасталанган ва бошланғич вегетатив тонуснинг нормотоник турига эга бўлган болаларда вегетатив таьминланганликнинг меьёрий, симпатикатоник турига мансубларда асимпатикотоник ва ваготоник туридагиларда тахикардик варианти аниқланган;
вегетатив тонусининг нотурғунлиги аллергик ринит билан хасталанган ва бошланғич вегетатив тонуснинг ваготоник турига мансуб болаларда гиперсимпатикотоник, симпатикотонияда асимпатикотоник ва нормотонияда меъёрий реакция билан намоён бўлиши ишонарли равишда аниқланган;
тажрибада аллергик ринит чақирилган хайвонлар бурун бўшлиғи тўқималаридаги морфологик бузилишлар дисциркулятор, дистрофик-некротик, яллиғланиш ва тартибсиз ўзгаришларнинг биргаликда учраши билан тавсифланиши аниқланган;
аллергик ринит чақирилган тажриба хайвонларида бурун бўшлиғи тузилмаларидаги барча морфологик ўзгаришлар организм бошланғич вегетатив тонусининг парасимпатикотоник турида яққолроқ шаклларда намоён бўлиши тажриба қисмида исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, болаларда аллергик ринитни аниқлаш ва клиник-функционал хусусиятлари бўйича олинган маълумотлар, вегетатив нерв тизими кўрсаткичлари мамлакатимизда бу соҳада янада тадқиқотлар ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади, шунингдек, клиник ва тажриба тадқиқотлар натижаларини қиёсий таҳлил қилиш, бу йўналишда илмий тадқиқотларни такомиллаштиришга ҳисса қўшгани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларнинг амалий аҳамияти эса аллергик ринитнинг бошланғич вегетатив тонус турини ҳисобга олган ҳолда таклиф этилган ва синовдан ўтган босқичма-босқич даволаш усули соғлиқни сақлаш тизимида ташкилий, даволаш ва профилактик чора-тадбирларни режалаштириш, миёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун аниқ таклифлар бериш учун асос бўлиб хизмат қилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болаларда аллергик ринитни ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Нейровегетатив ва аллергик ринит болаларда вегетатив нерв тизими ҳолатини аниқлаш усули» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 июлдаги 8н-р/300 сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аллергик ринитни ташҳислашни ва тўла қонли даволашни таъминлаган;
«Болалар ва ўсмирларда нейровегетатив ва аллергик ринитда бурун эпителийсининг цилиар фаоллигини ўрганиш усули» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 июлдаги 8н-р/301 сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома аллергик ринит беморларнинг текширишнинг ташҳислаш мезонларини аниқлаш ҳамда даволашни такомиллаштириш имконини берган;
«Мактаб ўқувчиларининг вегетатив нерв тизимининг дастлабки ҳолатини инобатга олган ҳолда аллергик ринитнинг босқичма-босқич фармакотерапиясини ўзгартириш усули» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 11 июлдаги 8 н-р/302 сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома аллергик ринит беморларнинг текширишнинг ташҳислаш ва мажмуавий даволаш имконини берган; 
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, оториноларингология бўлими ва поликлиника оториноларингология хонаси, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг тиббий поликлиника оториноларингология хонаси ва Балиқчи туман тиббиёт бирлашмасининг поликлиника оториноларингология хонаси амалиётига, шунингдек Андижон давлат тиббиёт институти ўқув жараёнига жорий қилинган.Олинган натижаларни амалиётда қўллаш болаларда аллергик ринитни ташҳислашни яхшилаш, носпецифик терапия самарадорлигини ошириш ва касалликнинг қайталаниш сонини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish