Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомов Умиджон Ғайратжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инновацион иқтисодиёт шароитида банк суғуртаси ва уни ривожлантириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt714. 
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Рая Ходжабаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион иқтисодиёт шароитида банк суғуртаси ва уни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
банк суғуртасини жорий қилиш, суғурта полисларини тижорат банклар ва уларнинг тармоқлари орқали сотиш асосида тижорат банклари ҳамда суғурта компанияларининг ўзаро муносабатлари мувофиқлаштирилган; 
мижознинг тўлов қобилияти ҳамда таъминоти гаровини ҳисобга олган холда тижорат банкларида суғурта ташкилотлари билан ҳамкорликда кредитнинг қайтарилиши кафолатини таъминлайдиган суғурта бозори тузилмаси таклиф этилган;
тижорат банклари портфели ҳамда кафилликларини суғурта қилиш механизми бош полис ва бош шартномани киритиш асосида такомиллаштирилган; 
молия-кредит ташкилотларида суғурта агенти фаолиятини йўлга қўйиш асосида суғурта бозорини ривожлантириш ҳамда молиявий барқарорликни таъминлаш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
инновацион иқтисодиёт шароитида банк суғуртаси ва уни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:    
банк суғуртасини жорий қилиш, суғурта полисларини тижорат банклар ва уларнинг тармоқлари орқали сотиш асосида тижорат банклари ҳамда суғурта компанияларининг ўзаро муносабатларини мувофиқлаштириш бўйича таклифдан “Kapital Sug’urta” акциядорлик жамиятида суғурта хизматларини кўрсатишда фойдаланилган (“Kapital Sug’urta” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 5 мартдаги 01/0385-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида суғурта компаниясида 2018 йилдаги (14, 16-класслар бўйича) тушум 2017 йилга нисбатан 179,5 фоизга ошган. 2017 йилда юқоридаги класслар бўйича жами тушум 548,03 млн. сўмни ташкил этган бўлса 2018 йилда бу кўрсаткич 984,1 млн. сўмни ташкил этган; 
мижознинг тўлов қобилияти ҳамда таъминоти гаровини ҳисобга олган холда тижорат банкларида суғурта ташкилотлари билан хамкорликда кредитнинг қайтарилиши кафолатини таъминлайдиган суғурта бозори тузилмасини таклиф этиш асосида “Agrobank” АТБ билан ўзаро ҳамкорлик фаолиятида фойдаланилган (“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 27 майдаги 19-06/1318-сон маълумотномаси). Натижада, (15-класс бўйича) суғурта тури бўйича суғурта хизматларини кўрсатиш кўлами кенгайган, 2018 йилда (15-класс бўйича) тушум 2017 йилга нисбатан 32 баробарга ошган. 2017 йилда юқоридаги класс бўйича жами тушум 1 936,2 млн. сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 62 285,6 млн. сўмни ташкил этган;
тижорат банклари портфели ҳамда кафилликларини суғурта қилиш механизми бош полис ва бош шартномани киритиш асосида такомиллаштириш бўйича таклиф “Kapital Sug’urta” акциядорлик жамиятида “Kapitalbank” АТБ нинг кредит портфелини суғурталаш жараёнида фойдаланилган (“Kapital Sug’urta” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 5 мартдаги 01/0385-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида суғурта компаниясининг 15-класс Кафилликни (кафолатларни) суғурта қилиш бўйича ишлаб чиқилган қоидаларини (йўриқномаларини) амалиётда янада самарали ташкил этиш юзасидан ўзгартиришлар киритилган;
молия-кредит ташкилотларида суғурта агенти фаолиятини  йўлга қўйиш асосида суғурта бозорини ривожлантириш ҳамда молиявий барқарорликни таъминлаш бўйича таклифи асосида “Ўзавтосаноат лизинг” МЧЖ (07.02.2018 йилдаги 0100/0260-1-сонли битим) ва “Агролизинг” АЖ (16.11.2018 йилдаги 299-сонли битим) ташкилотлари билан агентлик битими тузилди (“Kapital Sug’urta” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 5 мартдаги 01/0385-сон маълумотномаси). Ушбу битим асосида 2018 йилда 1740,3 млн. сўм суғурта мукофоти тушумлари таъминланган. Натижада, юқоридаги лизинг ташкилотларига 435,07 млн. сўм воситачилик ҳақи тўлаб берилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish