Sayt test rejimida ishlamoqda

Худаяров Ойбек Одиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида балансдан ташқари операцияларни такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Iqt529. 
Илмий раҳбар: Обламуродов Нарзулла Наимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каралиев Шербек Турабоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида балансдан ташқари операцияларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўловга лаёқатли мижозларнинг тўлов мажбуриятлари юзасидан экспoрт қилинaдигaн тoвaрлaр сифaтига ва импoрт қилинaдигaн тoвaрлaр учун тўлoвига берилaдигaн кaфoлaтлaр ҳажмини oшириш асосланган;
тижорат банклари томонидан мижозларнинг тўлов мажбуриятлари учун очиладиган аккредитивларнинг умумий ҳажмида, ҳужжaтлaштирилгaн аккредитивларнинг салмоғини кўпайтириш орқали аккредитивлар қамровини кенгайтириш таклиф этилган;
даромад келтирадиган балансдан ташқари операцияларнинг валюта опциони ва фъючерс турлари ҳажмини ошириш асосида тижорат банкларининг фоизсиз даромадлари ҳажмини кўпайтириш асосланган;
муддати ўтган кредитларнинг йўл қўйиш мумкин бўлган чегаравий даражага келган қисмини тижорат банкларининг балансидан чиқариш орқали кредит портфелининг сифат кўрсаткичи оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
тижорат банкларида балансдан ташқари операцияларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўловга лаёқатли мижозларнинг тўлов мажбуриятлари юзасидан экспoрт қилинaдигaн тoвaрлaр сифaтига ва импoрт қилинaдигaн тoвaрлaр учун тўлoвига берилaдигaн кaфoлaтлaр ҳажмини oшириш таклифи АТ “Алоқабанк”нинг 2018 йил учун “Бизнес-режаси мижозлар базасини шакллантириш” бўлимида фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2019 йил 11 ноябрдаги 10-09/5321-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни қўллаш натижасида АТ “Алоқабанк” мижозларининг тўлов мажбуриятлари юзасидан бериладиган кафолатлар ҳажми 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 3,6 фоизга ошишига эришилган;
тижорат банклари томонидан мижозларнинг тўлов мажбуриятлари учун очиладиган аккредитивларнинг умумий ҳажмида ҳужжaтлaштирилгaн аккредитивларнинг салмоғини кўпайтириш орқали аккредитивлар қамровини кенгайтириш таклифи АТ “Алоқабанк”нинг  Банк назоратлари бўйича ҳисоботларининг 0126BS-шакл 1-иловасида ўз аксини топган (АТ “Алоқабанк”нинг 2019 йил 11 ноябрдаги 10-09/5321-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш натижасида АТ “Алоқабанк” томонидан очилган аккредитивлар умумий ҳажми 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 6,8 мартага ошиши таъминланган; 
даромад келтирадиган балансдан ташқари операцияларнинг валюта опциони ва фъючерс турлари хажмини ошириш асосида тижорат банкларининг фоизсиз даромадлари ҳажмини кўпайтириш таклифи АТ “Алоқабанк” “Банк назоратлари бўйича ҳисоботларининг 0204IS-шакл 1-иловасини шакллантиришда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2019 йил 11 ноябрдаги 10-09/5321-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалга ошириш натижасида АТ “Алоқабанк”нинг балансдан ташқари операциялар бўйича фоизсиз даромадлари 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 15,7 фоизга ошган;
муддати ўтган кредитларнинг йўл қўйиш мумкин бўлган чегаравий даражага келган қисмини тижорат банкларининг балансидан чиқариш орқали кредит портфелининг сифат кўрсаткичини ошириш таклифи АТ “Алоқабанк”ининг 2018 йилга мўлжалланган “Кредит сиёсати”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ “Алоқабанк”нинг 2019 йил 11 ноябрдаги 10-09/5321-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида АТ “Алоқабанк”да ҳисобдан чиқарилган кредитларни бошқа кўзда тутилмаган ҳолатларининг умумий ҳажмидаги салмоғи 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 0,2 фоизга ўзгаришига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish