Sayt test rejimida ishlamoqda

Хазраткулова Лола Нармуминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt725.
Илмий раҳбар: Усманов Анвар Саидмахмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджетларининг молиявий базаси ҳолатини таҳлил қилиш асосида бюджетлараро муносабатлар тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий бюджетнинг тадбиркорлик фаолияти, бюджет хавфсизлиги, молиявий мустақиллик ва барқарорлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида ҳудудий бюджетлараро муносабатлар мониторинги такомиллаштирилган;
ҳудудларнинг реал бюджет ҳолатини баҳолашда миқдорий кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш орқали маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлиги ва харажатларининг устуворлигини аниқлаш услуби такомиллаштирилган;
солиқ салоҳияти индекси, бюджет харажатлари, ҳудуднинг бюджет хавфсизлиги даражаси ва аҳоли жон бошига харажатларни фарқлашга таъсир қилувчи омилларни баҳолаш асосида фискал тенглаштириш маблағларини ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ҳудудлар иқтисодий ривожланишига бюджет кўрсаткичларининг таъсир кучини белгиловчи омилларнинг кўп омилли эконометрик модели асосида Наманган вилоятида 2020-2023 йиллар мобайнида аҳоли жон бошига тўғри келадиган бюджет хавфсизлигини баҳолаш бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бюджетлараро муносабатлар тизимини такомиллаштириш, маҳаллий бюджетларнинг самарадорлиги ва барқарорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
маҳаллий бюджетнинг тадбиркорлик фаолияти, бюджет хавфсизлиги, молиявий мустақиллик ва барқарорлик даражасини ифодаловчи кўрсаткичларни комплекс баҳолаш асосида ҳудудий бюджетлараро муносабатлар мониторингидан Ўзбекистон Республикаси бюджетлараро муносабатларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш таклифидан 2020 йил 25 августда қабул қилинган «2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш Стратегияси»да белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 26 сентябрдаги FN 6237-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида маҳаллий бюджетларнинг барқарорлигини ошириш ва Ўзбекистонда фискал баланслаштириш тизимини оптималлаштириш учун мўлжалланган маҳаллий бюджетнинг молиявий ҳолати ва бюджетлараро муносабатлар тизими самарадорлигини аниқлаш методологиясини жорий этиш имконияти яратилган;
ҳудудларнинг реал бюджет ҳолатини баҳолашда миқдорий кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш орқали маҳаллий бюджетларнинг молиявий барқарорлиги ва харажатларининг устуворлигини аниқлаш услубидан 2020 йил 25 августда қабул қилинган «2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш Стратегияси»да белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 26 сентябрдаги FN 6237-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан молиявий назоратни ошириш имконияти пайдо бўлган;
солиқ салоҳияти индекси, бюджет харажатлари, ҳудуднинг бюджет хавфсизлиги даражасини ва аҳоли жон бошига харажатларни фарқлашга таъсир қилувчи омилларни баҳолаш асосида фискал тенглаштириш маблағларини ажратиш бўйича таклифидан 2020 йил 25 августда қабул қилинган «2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш Стратегияси»да белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 26 сентябрдаги FN 6237-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида фарқларни камайтириш ва Ўзбекистонда бюджетлараро трансфертлар тизими самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлаш имконияти пайдо бўлган;
бюджет кўрсаткичлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир кучини белгиловчи омилларни миқдорий ва сифат жиҳатдан баҳолашнинг қурилган кўп омилли эконометрик модели, шунингдек, 2020-2023 йиллар мобайнида Наманган вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган бюджет хавфсизлигини ўртача баҳолаш бўйича прогноз кўрсаткичлари, аҳоли турмуш даражасининг прогноз динамикасини ишлаб чиқиш ва ҳудудий ривожланишнинг мақсадли устувор йўналишларини белгилаш таклифидан 2020 йил 25 августда қабул қилинган «2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш Стратегияси»да белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2020 йил 26 сентябрдаги FN 6237-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичлари асосида 2020-2023 йиллар учун Наманган вилояти бюджетининг бюджет параметрлари самарадорлигини ошириш стратегияси ишлаб чиқилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish