Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшниязова Айимхан Шерипбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Истиқлол даври ўзбек қиссачилиги ва  Хуршид Дўстмуҳаммад ижодининг қиёсий-типологик тадқиқи”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD /Fil.394.
Илмий маслаҳатчи: Каримов Наим Фотиҳович, филология фанлари доктори, пофессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019. Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Қуронов Дилмурод Ҳайдаралиевич, филология фанлари доктори, профессор; Улуғов Абдулла, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хуршид Дўстмуҳаммаднинг қисса яратишдаги индивидуал услуби ва бадиий маҳоратини аниқлаш, сюжет ва композиция, қаҳрамон каби муҳим поэтик компонентлардан фойдаланишдаги ўзига хослиги ҳамда инсон шахси масалаларини тадқиқ этиш маҳорати, унинг ўзбек қиссачилиги тараққиётида тутган ўрнини илмий асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истиқлол даври ўзбек қиссачилигида янги типдаги қаҳрамонлар, ҳаётий материални танлаш ва бадиий қайта гавдалантиришнинг ўзига хос поэтик усуллари, бадиий тасвир ҳамда талқиндаги индивидуал ёндашув кўрсатиб берилган;
адабий таъсир, типология, компаративистика, қиёсий-чоғиштирувнинг муҳим компонентлари, бадиий моҳиятни ёритишдаги имкониятлари ўзбек ва жаҳон адабиётидаги мавжуд анъаналар асосида далилланган;
Х.Дўстмуҳаммаднинг қиссачиликдаги бадиий-услубий изланишларига жаҳон ёзувчилари ижодининг таъсири ҳамда ижодкор қиссаларининг бадиий концепциясидаги бетакрорлик илмий ёритилган;
замонавий қисса структурасида сюжет ва композициянинг инсон шахси талқинидаги имкониятлари Х.Дўстмуҳаммад ва Э.Аъзам асарлари чоғиштируви асосида ўрганилиб, қиссаларда шахс ва жамият муаммоси ҳамда бу муаммони турли бадиий ракурсларда тасвирлаш имконияти аниқланган;
қиссаларда рамзий-мажозий тасвирнинг ёзувчи маҳоратини белгилашда муҳим бадиийлик модусларидан бири эканлиги Н.Эшонқул ва Х.Дўстмуҳаммад  қиссалари қиёси асосида далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Истиқлол даври қиссачилиги ва қисса жанридаги бадиий-услубий янгиланишларни қиёсий таҳлил қилиш натижалари асосида:
истиқлол  даври ўзбек  қиссаларини қиёсий-тарихий метод, қиёсий-чоғиштирув,  типология ҳамда адабий таъсир усулларида таҳлил ва тадқиқ қилиш натижаларидан Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА–Ф1-ГО40 “Ўзбек адабиёти қиёсий адабиётшунослик аспектида: типология ва адабий таъсир” (2012–2016) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академиясининг 2020 йил 25 июндаги 3/1255-1310-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши жаҳон қиссалари ва истиқлол даври ўзбек қиссаларини қиёсий текшириш имконини берган;
қисса жанрининг пайдо бўлиши мақаддас китоб, фольклор ва ёзма адабиёт билан боғланиши, жанр шаклланиш босқичида “халқ китоблари”нинг ўрни, қиссачилик ривожида пайғамбарлар ҳақидаги қиссаларнинг таъсири натижаларидан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-118 рақамли “Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш” (2015 – 2017) мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 октябрдаги 89-03-4233-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши замонавий қиссаларнинг тасвир объекти, жанр спецификацияси ва жанр канонлари масалаларини мумтоз қиссачилик билан алоқадорликда текшириш имконини берган;
истиқлол даври ўзбек қиссачилиги, Х.Дўстмуҳаммад қиссаларининг қиёсий-типологик таҳлилига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Адабий жараён” адабий, илмий-маърифий кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат унитар корхонасининг 2019 йил 6 сентябрдаги  01-14/379-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларда кўтарилган адабий масалаларнинг илмий асоси таъминланган;
ўзбек адабиётида қисса жанрининг генезиси, тараққиёт босқичлари ва  замонавий қиссаларнинг ўзига хос бадиий-ғоявий хусусиятларига оид таҳлилий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик” номли эшиттиришининг 2019 йил 11-21 май, 2020 йил 14 январь  кунларида эфирга узатилган сонлари сценарийсини тайёрлашда  фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 21 февралдаги 04-25-418-сон маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish