Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Исламжан Маматхановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Асоратланиш хавфи юқори бўлган беморлар гуруҳида ишлаб турган юракда аорто-коронар шунтлаш амалиётларининг натижалари»: 14.00.06 – Кардиология, 14.00.34 – Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Tib328.
Илмий маслахатчи: Курбанов Равшанбек Давлетович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик;  Суннатов Равшан Джалилович, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алимов Дониёр Анварович, тиббиёт фанлари доктори; Хубулава Геннадий Григорьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик (Россия Федерацияси); Фогт Пауль Роберт, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Цюрих, Швейцария).
Етакчи ташкилот: И.И.Мечников номидаги шимоли-ғарбий давлат тиббиёт университети (Санкт-Петербург, Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори хавфга эга беморларда ишлаб турган юракда сунъий қон айланишисиз аорто-коронар шунтлаш амалиётлари натижаларини яхшилаш ва бу турдаги жарроҳлик аралашувларига кўрсатмалар ҳамда қарши кўрсатмаларни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда биринчи марта "Transit time" тамойили бўйича интраоперацион ултратовушли оқим флоуметрияси усули ёрдамида ишлаб турган юракда АКШ амалитларида яратилган янги шунтлар қон оқимининг миқдорий ва сифат хусусиятлари  аниқланган;
жарроҳлик хавфи юқори бўлган беморларда (шу жумладан, чап коронар артерия илдизи шикастланган, паст чап қоринча қисқарувчанлиги, юқори даражадаги қоринча аритмияси ва бошқалар) ишлаб турган юракда АКШ амалиётларининг асоратлар ва госпитал леталлик предикторлари аникланган;
АКШ амалиётини ўтказадиган барча беморларда 1 суткалик Холтер ЭКГ мониторинги ёрдамида ушбу беморларнинг аритмик профили аниқланди, аритмияларнинг частотаси ва тузилиши аникланган;
жарроҳлик пайтида янги яратилган шунтларнинг "Transit time" принципи асосида интраоперацион ултратовуш флоуметрия ёрдамида текшириш орқали композицион ва секвенциал шунтлардан фойдаланишнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги, шунингдек, "aorta-no-touch" техникаси ёрдамида тотал артериал реваскуляризация техникасидан фойдаланиш хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланган;
амиодарон билан тўйинтирувчи дозаларда дастлабки медикаментоз терапиясидан сўнг юқори даражадаги қоринча аритмияси бўлган беморларда АКШ амалиётининг хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Aсоратланиш хавфи юқори бўлган беморларда ишлаб турган юракда аорто-коронар шунтлаш амалиётларинг натижаларининг оптималлаштиришга қаратилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Жарроҳлик хавфи юқори бўлган беморларда ишлаб турган юракда аорто-коронар шунтлаш» ва «Жарроҳлик реваскуляризациясини талаб қиладиган юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда хатарларни табақалаш методикаси» услубий тавсияномалар тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги     8н-з/168-сон маълумотномаси). Таклиф этилган услубий тавсияномаларнинг жорий этилиши жарроҳлик хавфи юқори бўлган, ураётган юракка коронар артерия шунти пайванд қилинадиган беморларнинг периоператив бошқарувини оптималлаштиришга ёрдам берган. 
Жаррохлик хавфи юкори булган ЮИК бор беморларда клиник-ангиографик предикторларини бахолаш ва уларни периоператив даврда олиб боришнинг оптималлаштириш буйича олинган тадкикот натижалари, согликни саклаш амалиётига, жумладан Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган, Жиззах ва Қарши филиаллари ва Тошкент вилояти кардиологик диспансери амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги     8н-з/168-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ қилиниши ЮИК бор беморларда жарроҳлик интенсив терапия бўлимида сунъий шамоллатиш вақтини, қон йўқотиш ва плазма ва қон қуйиш ҳажмини камайтириш, асоратлар даражаси ва касалхонада ўлим даражасини пасайтириш, беморларнинг касалхонада ва реабилитация даврини қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish