Sayt test rejimida ishlamoqda

Чакканова Мехруза Бобировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дисциркулятор энцефалопатия фонида ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги билан беморларни даволашни такомиллаштириш», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Tib1067
Илмий раҳбар: Махкамова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти  DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Григорьева Алла Александровна тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Арифов Сайфиддин Саидазимович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Озарбайжон тиббий университет (Озарбайжон)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир сенсоневрал эшитиш заифлигини дисциркулятор энцефалопатия фонида кечишини клиник, аудиологик ва гемодинамик кўрсаткичларни тахлил этиш асосида беморларни мажмуавий даволашни мувофиқлаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
церебрал гемодинамика бузилиши билан намоён бўлган ЎСНЭЗда эшитиш фаолиятининг бузилиши, церебрал гемодинамиканинг бузилиш даражаси ва қон томир патологиясининг давомийлиги ўртасида ишончли корреляцион боғлиқлик мавжуд эканлиги аниқланган;
ДЭ фонида ЎСНЭЗ билан касалланган беморларда энцефалопатия босқичига қараб чизиқли қон оқими тезлигининг пасайиши, веноз дискиркуляция даражаси ва стенотик жараёнлар билан ифодаланган енгил ва ўрта даражали гемодинамик бузилишлар аниқланган;
ДЭ фонида ЎСНЭЗ бўлган беморларда гемостаз параметрларини ўрганиш асосида тромбоцитлар агрегацияси вақтининг пасайиши аниқланган;
MMSE ва Спилбергер-Ханин анкеталаридан фойдаланиш дисциркулятор энцефалопатия фонида ривожланган ЎСНЭЗга чалинган беморларнинг психоэмоционал ҳолати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир сенсоневрал эшитиш заифлигини ташҳислаш ва комплекс даволашнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
«Ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги билан беморларни даволашни оптималлаштириш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 октябрь 8н-р/419-сон маълумотномаси). Бу услубий  тавсиянома дисциркулятор энцефалопатия фонида ЎСНЭЗни даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги билан оғриган беморларда брахиоцефал артерияларни функционал баҳолаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 октябрь 8н-р/420-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома дисциркулятор энцефалопатия фонида ЎСНЭЗни комплекс ташҳислаш ҳамда бош ва бўйин магистрал томирларининг ҳолатини баҳолаш имконини берган; 
Дисциркулятор энцефалопатия фонида ЎСНЭЗни комплекс даволаш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий натижалари ва илмий асосланган ишланмалар Самарқанд тиббиёт институти 1-клиникаси ва Тошкент тиббиёт академиясининг 2-клиникаси оториноларингология бўлимлари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги 8н-д/255-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ўткир сенсоневрал эшитиш заифлиги диагностикаси ва даволашни оптималлаштиришга, асоратлар сонини камайтиришга ва стационар даволаниш муддатини қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish