Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Алие Эмирасановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда симптоматик эпилепсиянинг клиник-нейроиммунологик ва биохимик хусусиятлари, ва даволаш самарадорлигини ошириш масалалари», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2017.2.DSc/Тib159.
Илмий раҳбар: Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01
Расмий оппонентлар: Чутко Леонид Семенович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шамансуров Шаанвар Шамурадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Киличев Ибодулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Х.А.Яссавий номли қозоқ-турк халқаро универститети (Қозоғистон)
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II.Тадқиқотнинг мақсади: болаларда симптоматик эпилепсияда клиник-нейроиммунологик, биокимёвий ва нейрофизиологик ўзгаришлар хусусиятларини аниқлаш ҳамда ташҳислаш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
симптоматик эпилепсиянинг частотаси ва структурасини унинг этиологик омиллари, клиник  хусусиятлари ва кечишига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор болаларда симптоматик эпилепсиянинг нейроиммунологик хусусиятлари цитокин профилига (ИЛ-1β, ИЛ-2, ИЛ-6 ва ўсма некрози фактори)  боғлиқ ҳолда бахоланган; 
симптоматик эпилепсия билан оғриган болаларда ИЛ-2 регулятив цитокин миқдорининг пасайиши барқарор эпилептогенез ва фармакорезистентликнинг шаклланишига таъсир қилувчи аутоиммун жараённинг ривожланишига таъсири аниқланган;
боланинг ривожланиш босқичларининг бузилиши ва микроструктурали эпилепсия билан оғриган болалар гуруҳидаги эпилептик ҳуружларнинг частотаси, оғирлиги ва турлари билан когнитив ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;
симптоматик эпилепсия билан оғриган болаларда специфик бўлмаган яллиғланиш учун жавоб берувчи биокимёвий параметр (НСЕ) даражаси билан эпилептик ҳуружларнинг частотаси орасида бевосита корреляцион боғлиқлик исботланган;
болаларда симптоматик эпилепсия диагностикаси ва даволаш кетма-кетлиги оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Симптоматик эпилепсияни ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Пароксизмал ҳолатларни аниқлашнинг даво-диагностик алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 8н-д/181-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Пароксизмал ҳолатларни олиб бориш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш, тутқаноқ хуружлар частотасини ва асоратларини камайтириш, ремиссия даврини узайтириш имконини берган;
«Болаларда симптоматик эпилепсияни давосини оптималлаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июлдаги 8н-д/181-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Пароксизмал ҳолатларни олиб бориш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш, тутқаноқ хуружлар частотасини ва асоратларини камайтириш, ремиссия даврини узайтириш имконини берган;
симптоматик эпилепсияни ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Бухоро, Наманган ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига, ҳамда МЧЖ «Medlook medical center» даволаш-диагностика муассасаси амалиётига жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 25 ноябрдаги 8н-з/160-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий этилиши тутқаноқ ташхисини аниқлаштириш ва тезлаштиришга, диффиренцияланган ёндашув хисобига ўтказиладиган терапия самарадорлигини оширишга, дифференциал ва персонализацияланган терапияни такомиллаштиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish