Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаджимусаева Нилуфар Нематовна 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Орзигул» достонининг статистик, семантик-стилистик ва лингвопоэтик тадқиқи». 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Fil361.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Абдиев Муродқосим Болбекович, филология фанлари доктори, профессор; Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Орзигул» достони тилининг фонетик, лексик,  грамматик бирликларини лингвостатистик, лингвостилистик ва лингвопоэтик нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Орзигул» достонидаги ўз ва ўзлашма қатлам тавсифий, қиёсий-тарихий таҳлил усуллари асосида аниқланган; матннинг фонетик, лексик, семантик-стилистик хусусиятлари очиб берилган;
«Орзигул» достонидаги тил бирликларининг қўлланиш миқдори, троплар тизими, поэтик синтаксиси ва стилистик формулалари ўрганилган;
сўзлашув нутқига хос лингвистик ва экстралингвистик мезонларнинг достон тилига таъсири, адабий тил меъёрларидан чекиниш ҳолатлари лисоний далиллар асосида ёритилган;
Ислом шоир Назар ўғлининг поэтик индивидуаллиги,  достон куйлаш ва тилдан фойдаланишдаги маҳорати илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
«Орзигул» достонининг статистик, семантик-стилистик ва лингвопоэтик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадқиқотда асбоб-анжом номлари  (айил,  беллик,  терлик,  узанги,  қуюшқон),  уй  ва  ёввойи ҳайвонлар  номлари  (айиқ,  бўри,  йўлбарс,  тулки,  фил,  қашқир,  қулон), ўзбек  адабий  тилига  айрим фонетик, маъновий  ўзгаришлар  билан  кирган  гуно (гуноҳ),  желвагай (елвагай), камар (чарм  белбоғ;  чуқур-ўйиқ  жой),  ҳайкал (безак  буюми),  тозиёна (қамчи),  жиға,  сачоқ,  пўпак каби сўзлар билан боғлиқ таҳлиллардан ҳамда тузилган  алфавитли,  частотали  луғатлардан  ФА – Ф1 –  Г 041  рақамли  «Ўзбек  тили лексикаси  ва  терминологиясининг  мустақиллик  даври  тараққиётини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 89-03-3177-сон маълумотномаси, Фанлар академиясининг 2020 йил 11 ноябрдаги 3/1255-2455-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадаги айрим зоонимлар,  диалектизмларнинг  лексикографик  изоҳлари мукаммаллашган; 
«Орзигул»  достони тилининг луғати», «Ислом шоирнинг «Орзигул» достонининг лисоний тадқиқи» номли китобларда илгари сурилган илмий қарашлар ва хулосалардан «Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигининг йигирма тўққизинчи жилдига кирган «Ҳасанхон», «Чамбил қамали»,  «Гўрўғли ва Араб райҳон»,  «Гўрўғли ва Ҳасанхон»,  «Ҳасанхон» (Раҳматулла Юсуф ўғли варианти), «Чамбилга беш подшонинг ёв бўлиб келиши» достонларини нашрга тайёрлашда, бу достонлардаги тарихий сўзлар, диалектизм ҳамда этнографизмлар маъносини изоҳлашда, илмий изоҳлар ёзишда ОТ– Ф1–76 рақамли «Ўзбек  халқ ижоди ёдгорликлари» 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари (36-65-жилдлар) мавзусидаги фундаментал лойиҳада  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 89-03-3177-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 11 ноябрдаги 3/1255-2455-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа матнидаги тушунилиши қийин тарихий сўз ва диалектизмларнинг лексикографик изоҳларини бойитган;
кўз, бош, юрак, қон, ақл, кўнгил узвли ибораларнинг услубий маъноларини изоҳлашда MUZ-2015-0725140051 рақамли «Бошланғич синф ўқувчилари нутқини бойитишда инглизча-русча-ўзбекча фраземалар луғатини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 сентябрдаги 89-03-3177-сон маълумотномаси). Натижада инглизча-русча-ўзбекча фраземалар луғатидаги сўзликларнинг ўзбек тилидаги лексикографик изоҳлари мукаммаллашган, луғат янги иллюстратив мисоллар билан кенгайган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish