Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаева Райҳон Абдуллаевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳаммад Расул Мирзо ва унинг адабий мероси”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Fil 286.
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори;  Алимухамедов Рихситилла Абдурашидович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Муҳаммад Расул Мирзо ижодининг ўзбек мумтоз адабиёти тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳамда адабий меросининг ғоявий-бадиий, поэтик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек адабиётида Муҳаммад Расул Мирзонинг таржимонлик, хаттотлик, мусиқашунослик ва шоирлик фаолиятлари билан шуғулланган юксак салоҳиятли адабий сиймо бўлгани исботланган;
шоирнинг XIX асрнинг иккинчи ярми  XX аср бошларидаги Хоразм адабий муҳитида тутган юксак мавқеи “Девони Мирзо” ва “Марғубу-н-нозирин” девонлари талқинлари асосида очиб берилган;
Муҳаммад Расул Мирзо ижодида мумтоз шеъриятга хос аруз вазни билан бир қаторда халқ оғзаки ижоди, хусусан, Хоразм достончилиги таъсиридаги бармоқ вазнида ҳам ижод қилгани аниқланган;
шоир шеърияти тили ва услуби мумтоз анъаналарнинг ҳамда бадиий тафаккурнинг ғоявий-бадиий жиҳатдан янгиланишида муҳим ижодий тажрибалардан бири бўлгани илмий далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Муҳаммад Расул Мирзо ва унинг адабий мероси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шоирнинг XIX асрнинг иккинчи ярми  XX аср бошларидаги Хоразм адабий муҳитида тутган мавқеини белгилашда “Девони Мирзо” ва “Марғубу-н-нозирин”девонлари талқинлари ҳақидаги илмий натижаларидан ОФ-Ф8-027 рақамли “Қўлёзма манбаларнинг миллий, маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти” мавзусидаги (2007-2011) фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  17 июлдаги №89-03-2579-сон маълумотномаси). Натижада мазкур манбалар миллий, маънавий ва адабий меросга доир маълумотларнинг тўлдирилишига хизмат қилган; 
Муҳаммад Расул Мирзо девонининг жанрий, ғоявий-бадиий хусусиятлари ҳамда шоирнинг образ, қофия ва бадиий санъатларни қўллаш маҳоратига доир илмий маълумотларидан ОТ-Ф8-002 “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” (2007-2011) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  17 июлдаги №89-03-2579-сон маълумотномаси). Натижада Муҳаммад Расул Мирзо шеърияти миллатнинг маънавий дунёқарашини очиб берувчи восита эканлиги илмий жиҳатдан бойитилган;
ўзбек адабиётида Муҳаммад Расул Мирзонинг таржимонлик, хаттотлик, мусиқашунослик ва шоирлик фаолиятлари билан шуғулланган юксак салоҳиятли адабий сиймо эканлигига оид хулосаларидан Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси  “Олтин воҳа” радиосининг “Илдизлар ва япроқлар” эшиттириши сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 23 октябрь 854-сон маълумотномаси). Натижада эшиттиришлар маърифий ва амалий жиҳатдан бойиган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish