Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратова Дилдора Абдуманаповнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Техноген цивилизация даврида инсон онги трансформациялашувининг фалсафий таҳлили», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fal366.
Илмий раҳбар: Раматов Жуманиёз Султанович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019. F.01.05.
Расмий оппонентлар: Азиз Эгамбердиев Абдумаликович фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори; Исмоил Саифназаров Саифназарович фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: техноген цивилизация инсоннинг прагматик эҳтиёжларига жавоб сифатида пайдо бўлганлигини ва унинг жамият ривожига таъсирини асослашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техноген цивилизация, инсон онгининг трансформациялашуви тушунчалари қиёсий таҳлил қилинган, умумфалсафий ва методологик аҳамияти асосланган;
техноген цивилизацияда инсон онги трансформациялашуви жараёнида кузатилаётган дифференсацияси ва интеграция жараёнлариниг истиқболлари ҳамда онг ҳақидаги замонавий концепциялар эпистемологик механизмлари очиб берилган;
инсон онгини ўрганиш соҳасидаги ўзгаришлар синергетик таҳлили далиланган;
инсон онги конгнитив, эвристик трансформациялашуви фалсафанинг алоҳидалик, хусусийлик, умумийлик категориялари нуқтаи назаридан исботланган;  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Техноген цивилизация даврида инсон онги трансформациялашувининг фалсафий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
техноген цивилизациянинг оқибатлари юзасидан ўтказилган тадққиқот натижаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг  20170930369 рақамли  “Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашишнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 5 мартдаги 02/022-238-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар учун тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи турли ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши замонавий ёндашувлар ва технологиялар яратишга хизмат қилган;
техноген цивилизация даврида инсон онгида турли хил  ўзгаришлар содир бўлиши, унинг жамият тараққиётига таъсири борасидаги хулосалардан ижтимоий-фалсафа йўналишида “Фалсафа” ва “Темир йўл транспортида фуқаро муҳофазаси” номли ўқув қўлланма яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 89-03-914-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаcbда, техноген цивилизация ва инсон онгининг трансформациялашуви тушунчаларига доир умумфалсафий ва методолигик тавсиялар ўқув қўлланманинг назарий методологик асослар билан бойитишга хизмат қилган;
тадқиқот ишида илгари сурилган техноген цивилизация даврида инсон онги трансформациялашувида юз берадиган ижтимоий ўзгаришларга мослашувчанлик ва рационал ҳаракатларни амалга ошириш бўйича берилган таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг дастурлари ва “Йўл харитаси” ва уни ривожлантириш бўйича йўриқномаларида акс этган. (“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 2020 йил 20 февралдаги 01/749-20-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида, темир йўл тизимида кўплаб ёш мутахассисларни инновацион технологиялардан фойдаланишга жалб қилиш фаоллигини оширишга хизмат қилган;
глобал тараққиётнинг мамлакатимиз ижтимоий-маданий ва маънавий ҳаётига таъсири каби масалаларга доир фикр-мулоҳазалар Ўзбекистон телерадиокампаниясининг “Мунаввар соатлар” ва “Болалар даврасида” туркум кўрсатувлар сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” радиоканалининг 2020 йил  9  мартдаги 04/107-сон маълумотномаси). Натижада ёшлардаги техника ва технологиялардан фойдаланишга доир илмий-оммабоп кўрсатувлар мазмуни бойитишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish