Sayt test rejimida ishlamoqda

Қандов Баҳодир Мирзаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув жараёнида инсон ҳуқуқларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fal486. 
Илмий раҳбар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини  механизациялаш мухандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD. DSс.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Дўстмурод Норқулов, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абдухолиқ Сафаров, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув жараёнида Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги тажрибаларни ва муаммоларни ижтимоий-фалсафий тадқиқ этишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнларининг Ўзбекистонда содир бўладиган ислоҳотларга ва миллий демократик тараққиётга таъсири умумийлик ва тизимлилик усули орқали исботланган;
глобал ҳуқуқ шаклланаётган шароитда Ўзбекстондаги миллий-ҳуқуқий тизимнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги ўрни асосланган;
халқаро ва миллий хавфсизликни таъминлашдаги давлатлараро ҳамкорлик дунёда тинчлик ўрнатиш кафолати эканлиги далилланган;
Ўзбекистонда демографик, экологик муаммоларни ва ишсизликни тугатиш амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқлиқ ҳолда ҳал этилаётгани асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Глобаллашув жараёнида инсон ҳуқуқларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“глобаллашув” тушунчасининг моҳияти, унининг ички хусусиятлари, глобаллашув жараёнларининг суверен давлатлардаги инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда миллий-ҳуқуқ тизимининг инсон ҳуқуқларига оид илмий натижалардан «Ўзбекистонда сувга муносабат, халқимизнинг экологик ва ижтимоий тафаккурини янгилаш механизмларини такомиллаштириш» номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрдаги 89-03-3613-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари суверен давлатлардаги инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда миллий-ҳуқуқ тизимнинг устиворлиги тўғрисидаги амалий тадқиқот учун назарий масалалар ечимини таъминлаб, ижтимоий-гуманитар соҳалар бўйича фан дастурларининг сифатини яхшилашга хизмат қилган; 
жаҳонда янги ва замонавий ҳуқуқ тизими шаклланаётган ҳозирги шароитида глобал ҳуқуқий макондаги ўзгаришлар ва инновацияларнинг  Ўзбекистоннинг демократик ҳуқуқий давлат қуриш стратегик мақсади билан чамбарчас боғлиқлиги бўйича хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат Марказининг “Жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнларининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга, миллий демократик тараққиётга таъсири” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат Марказининг 2019 йил 7 ноябрдаги 1497-сон маълумотномаси). Эришилган натижалар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга хизмат қилиб, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан “Ҳаракатлар стратегияси”да белгилаб берилган дастурий вазифаларнинг муайян даражада амалга ошишига хизмат қилган; 
диссертациянинг Ўзбекистонда ижтимоий-демографик, экологик, ишсизликни тугатиш, минтақада тинчликни, барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни соғломлаштириш каби глобал муаммоларга дуч келаётгани, уларни ҳал қилиш эса амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқлигига доир хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “O’zbekiston tarixi” телеканалининг дастурини тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 21 октябрдаги 02-40-2186-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари республикада оммавий ахборот воситалари орқали тарихий қадриятларимиз тарғибида республика аҳолисининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, аҳоли тафаккурини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish