Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулдашова Навбахор Бобокуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Француз ва ўзбек тилларида спорт терминологиясининг миллий-маданий хусусиятлари», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil590.
Илмий раҳбар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч  давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Каршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори; Нишонов Патхиддин Пайзибоевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч  давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: француз ва ўзбек тилларида спорт терминларининг миллий-маданий хусусиятларини очиб бериш, ҳар бир лингвомаданиятга хос муштарак ҳамда фарқли белгиларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
француз ва ўзбек тиллари спорт терминосистемасида инсон когнитив ва маданий-лисоний фаолиятининг вербаллашуви натижасида юзага келадиган неологизм ва окказионализмлар семантик-прагматик аспектда полисемия, омонимия, вариативлик қонуниятлари доирасида мантиқий қиймат касб этиши аниқланган; 
ҳар иккала тил коммуникатив жараёнида воқеланадиган спорт терминлари шакл ва мазмун чегараларининг функционал динамизми контекст иштирокчилари: ўйинчи, рақиб, кузатувчи, ҳакам, томошабинларнинг ментал, когнитив ва лисоний тафаккур хусусиятлари негизида содир бўлиши исботланган;
қиёсланаётган тилларда спорт терминологиясининг концептуал, фрейм, лингвокультурологик хусусиятлари «кураш», «ҳалол», «ғирром», «чала», «cochonnet», «bouchon», «petit», «têt», «gari» каби лингвокультуремалар ва «қарабтеп», «чиллак», «беш тош», «pétanque», «jeu de paume» каби спорт ўйинлари функционаллигининг бирламчи омиллари эканлиги асосланган;
турли тизимли тилларда спорт терминларининг грамматик, лексик ва фразеологик хусусиятлари семантик, структурал ва функционал майдон конституентларининг таснифий омиллари эканлиги ва уларнинг доминант компонент (ядро) атрофида бирлашувчи иккиламчи (периферик) элементлар қўлланишини воқелантирувчи куч эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Француз ва ўзбек тилларида спорт терминларининг миллий-маданий хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
француз ва ўзбек асарларида кузатилган спортга оид терминларнинг иккита мустақил, кўмакчи феъл ва қатор детерминантлар билан келиши, спорт терминларига дахлдор мотивлар ва уларнинг лисоний бирликлари модал феъллар ёрдамида қўлланиши билан боғлиқ илмий хулосалардан Ф1-ХТ-0-19919А-1-118 рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тараққиётида тутган ўрни» мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 89-03-2486-сонли маълумотномаси). Натижада терминларнинг тиллардаги муштараклик ва ўзига хосликларининг фольклор ва бадиий адабиётларда фаоллашувини ўрганиш имкониятлари кенгайган;
терминология, лексикология, терминография, лексикография, термин, атама, категория, концепт, фрейм каби лисоний бирликлар хусусиятлари моҳиятини белгиловчи кўрсаткичлар таҳлилига дахлдор хулосалар Америка Қўшма Штатларидаги «ALTA»тил хизматлари компанияси фаолиятига жорий этилган («ALTA» Language Services, Inc компаниясининг 2019 йил 5 декабрдаги  I-3276-сонли маълумотномаси). Натижада соҳа терминларининг тизимлаштирилиши, лексикографик изоҳларининг такомили, ўзлашма ва байналминал терминларнинг миллий тилларда барқарорлашув механизмлари таъминланган;
тилшуносликнинг лексик қатламини ҳосил қилувчи терминологиянинг лингвистик аспектлари, таржима жараёнида янги терминларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг ясалиши, қиёсий терминология методикаси ривожланишига доир илмий хулосалардан «Таржимада услуб яратилишининг қиёсий-статистик, терминологик методикаси» номли электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлигининг 2019 йил 2 июлдаги DGU 06967-рақамли гувоҳномаси). Натижада интерлингвистика (бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиш), синхрон ва диахрон лингвистика, макро ва микролингвистика, компьютер лингвистикаси соҳалари бўйича яратилган дастурларнинг муайян даражадаги такомилига эришилган; 
француз ва ўзбек тилларида спорт терминологиясининг миллий-маданий хусусиятларини намоён этишда оммавий ахборот тизими ва халқ орасида оммалашган лексик неологизмларнинг миллий руҳ ва маданий ўзига хослик билан уйғунлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканалида «Бедорлик», «Катта танаффус», «Таълим ва тараққиёт» телекўрсатувларининг сценарийларини тайёрлашда  фойдаланилган (ЎзМТРКнинг  2019 йил 21 октябрдаги  04-25-2175-сонли маълумотномаси). Натижада давлатлараро ва халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, таълим, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларига доир ва оммавий дастурларни тайёрлашда манба сифатида хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish