Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаёров Тўлқин Рўзиқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилидаги буйруқ ва сўроқ конструкцияларининг лингвопоэтик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil476.
Илмий раҳбар: Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.91.02.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек бадиий адабиёти матнлари тизимидаги буйруқ ва сўроқ конструкцияларнинг поэтик хусусиятларини бадиий нутқ сифати нуқтаи назаридан баҳолаш ҳамда уларнинг лингвопоэтик имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўзбек тилшунослигида буйруқ ва сўроқ конструкцияларининг матнни шакллантиришдаги ўрни ҳамда лингвопоэтик хусусиятлари монографик асосда кўрсатилган;
турли даврларда яратилган бадиий асарлар матнида қўлланилган буйруқ ва сўроқ конструкциялар аниқланиб, уларнинг лингвопоэтик хусусиятлари мисоллар таҳлили асосида далилланган;
шеърий нутқда қўлланилган буйруқ ва сўроқ конструкцияларнинг функционал-семантик хусусиятлари изоҳланган ҳамда буйруқ ва сўроқ вазияти семантикасида муаллифнинг услубий маҳорати очиб берилган;
бадиий матндаги буйруқ ва сўроқ конструкциялар нутқни индивидуаллаштирувчи услубий, синтактик ва эмоционал-экспрессив восита эканлиги исботланган; 
буйруқ ва сўроқ конструкцияларининг бадиий матнни шакллантирувчи хусусияти асар муаллифи нутқидан ҳамда монологик ва диалогик нутқ кўринишларидан олинган мисоллар ёрдамида асосланган;
ўзбек тилидаги буйруқ ва сўроқ конструкцияларининг шеърий нутқда бадиий санъат ҳосил қилиш имкониятлари, насрий нутқда бадиий-эстетик қўлланиш хусусиятлари лингвопоэтик таҳлил тамойиллари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбек тилидаги буйруқ ва сўроқ конструкцияларининг функционал-семантик ва лингвопоэтик хусусиятлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек тилидаги бадиий матнлар императив ва интеррогатив бирликларнинг лисоний имкониятлари, уларнинг лексик-грамматик ҳамда лингвопоэтик хусусиятлари тадқиқ этилиши натижасида олинган хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2018 йилларда бажарилган ОТ-А1-018-рақамли «Ўзбек тили ва унинг таржимаси билан боғлиқ электрон ва банк-молия терминларининг кўп тилли луғатларини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 22 июндаги 89-03-2182-рақамли маълумотномаси). Натижада мазкур қисмдаги назарий фикрларнинг иллюстратив мисоллар билан далилланиш даражаси ортган;
ўзбек тилидаги бадиий асарларда қўлланилган буйруқ ва сўроқ конструкцияларининг лексик-семантик, лингвопоэтик ва бадиий-эстетик таҳлил тамойиллари асосида чиқарилган илмий хулосалардан 2018-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г003 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» («Функциональное словообразование в современном каракалпакском языке») ҳамда ФА-А1-Г007 рақамли «Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида» мавзуларидаги фундаментал ва амалий илмий лойиҳаларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2020 йил 17 августдаги 141/1-сонли маълумотномаси). Натижада поэтик ва насрий нутқ кўринишларида императив ва интеррогатив конструкцияларнинг функционал-семантик хусусиятлари ва бадиий-эстетик имкониятлари ҳақида хулосалар чиқаришга эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish