Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаттарова Ситора Фахриддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фуқаролик жамияти ривожланишида ижтимоий жараёнларни моделлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Fal183.
Илмий раҳбар: Мадаева Шахноза Омонуллаевна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.30.12.2019. F.01.05.
Расмий оппонентлар: Исмоил Саифназаров Саифназарович фалсафа фанлари доктори, професссор;  Муминов Алишер Гаффарович сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  фуқаролик жамиятида барқарор ривожланишни таъминлаш учун ижтимоий жараёнларни моделлаштириш заруриятини асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий жараёнлар демократик нуқтаи назаридан англашда ва моделлаштиришда интегратив ва ижтимоий-кибернетик каби хусусиятлари ишлаб чиқилган; 
фуқаролик жамиятида моделлаштиришнинг мураккаб тизими анъанавий ва замонавий тараққиёт трендлари комбинациясида жамият онги императивларининг етакчи ахлоқий ғоявий йўналиши сифатида шаклланиши қонунияти асосланган; 
фуқаролик жамиятининг ривожланиши ва ижтимоий ҳаётнинг инновацион ўзгариши концепцияси моҳиятан демократик ислоҳотларнинг концептуал модели эканлиги математик-кибернетик ва социометрик таҳлил орқали далилланган;
ижтимоий тизимнинг ўзига хос жиҳатларини очиб берадиган ижтимоий-фалсафий таклифлар ва унда содир бўлаётган ижтимоий жараёнларни моделлаштиришнинг гипотетик-дедуктив усули ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Фуқаролик жамияти ривожланишидаги ижтимоий жараёнларни моделлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижтимоий жараёнлар ва ижтимоий тизимлардаги ўзгаришларни  замонавий демократик ўзгаришлар нуқтаи назаридан англашда моделлаштиришнинг ўзига хос ҳусусиятларига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси тингловчиларига мўлжалланган «Ҳарбий социология» ва «Фалсафа» номли ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилди (Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2020 йил 29 августдаги 89-03-3003-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ўқув-услубий таъминоти мазмунини бойитишга эришилди;
фуқаролик жамиятида моделлаштиришнинг мураккаб тизими анъанавий ва замонавий  тараққиёт трендлари комбинациясида жамият онги императивларининг етакчи аҳлоқий ғоявий йўналишлари томон шаклланиши деган қонунияти назарий-методологик базасидан Ўзбекистон Республикасининг Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисидаги Кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси 2020 йил 11 ноябрдаги 04-06/138-20-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси фаолиятини оптимизациялаш, ННТ раҳбарлари ва мутахассисларининг билим ҳамда малакаларини оширишга хизмат қилган.
фуқаролик жамиятининг ривожланиши ва ижтимоий ҳаётнинг инновацион ўзгариши концепцияси моҳиятан демократик ислоҳотларнинг концептуал модели эканлиги математик-кибернетик ва социометрик таҳлил бўйича ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон Фармонида белгиланган вазифаларни самарали жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» 11-бандидаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни жорий этишга доир қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шакллантириш ва такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 2020 йил 24 ноябрдаги 02-02/1637-сон маълумотномаси). Натижада жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
ижтимоий тизимнинг ўзига хос жиҳатларини очиб берадиган ижтимоий-фалсафий таклифлар ва унда содир бўлаётган ижтимоий жараёнларни моделлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелда қабул қилинган «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги ЎРҚ-474-сон Қонунининг 6,7,11-моддаларини, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 декабрда қабул қилинган «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги ЎРҚ-588-сон Қонунининг 9, 12, 13, 18-моддаларини шакллантиришда ҳамда такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш  қўмитасининг 2020 йил 16 июлдаги 08-13/1149-сон далолатномаси). Натижада «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик назорати мониторингига тегишли қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар ижросининг сифатини оширишда фойдаланиш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish