Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимова Озода Худойназаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талаба-қизларнинг маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантириш технологияси», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).      
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.4.PhD/Ped337.
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/03.001.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Хасанова Кибриё, педагогика фанлари номзоди, профессор; Ходжаев Бегзод, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талаба-қизларнинг миллий маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий шароитда талаба-қизларда маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантиришнинг тарихий (ворисийлик, анъанавийлик, қадриятга йўналганлик) ва инновацион (ижтимоий фаоллик, гендерга оид, тадбиркорлик) жиҳатлари миллий педагогиканинг ижтимоий-педагогик асосларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
миллий маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш йўллари (фаолиятга ундаш, онгга таъсир, баҳолаш) ахлоқий қарашларга таъсир этувчи функцияларга (дахлдорлик, ҳамкечинмалик, кескинлик, бартараф қилиш, қарши туриш) устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талаба-қизларнинг миллий маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантириш имкониятлари бадиий педагогика хусусиятлари (бадиий-маърифий, бадиий-ифодавийлик, образлар уйғунлиги, хулқ-атвор меъёрлари, амалий) доирасида аудиториядан ташқари машғулотлар (мустақил ўрганиш, дебат, телекўрсатув, тўгараклар) мазмунини очиб бериш асосида такомиллаштирилган;
миллий маънавий-ахлоқий фазилатларни шаклланганлик диагностикасини амалга ошириш жараёнлари ҳамкорлик, ижодкорлик, фаолликка қаратилган баҳолаш мезонларини (ҳурмат, интилиш, муносабат, барқарорлик, соғлом турмуш тарзи каби) киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талаба-қизларнинг миллий маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот  натижалари асосида: 
талаба-қизларнинг миллий маънавий-ахлоқий фазилатларини ривожлантириш босқичлари (когнитив, танлов, англаш, одатлантириш, мустаҳамлаш, тузатиш), тарихий ва инновацион ўзига хосликнинг концептуал асосларига (тасниф, мақсад, ғоя ва тамойиллар) доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон қарори билан тасдиқланган “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 17 июндаги 02/07-571-сон маълумотномаси). Мазкур концепцияни муваффақиятли амалга ошириш орқали маънавий тарбия тизимини янада ривожлантириш, ёш авлодда мустақил ва бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ҳамда фазилатларни ёшига мос, босқичма-босқич шакллантириш имконияти яратилган;
маънавий-ахлоқий фазилатларни ривожлантириш йўллари (фаолиятга ундаш, онгга таъсир, баҳолаш), ахлоқий қарашларга таъсир этувчи функциялар (дахлдорлик, ҳамкечинмалик, кескинлик, бартараф қилиш, қарши туриш), бадиий педагогика хусусиятлари доирасида аудиториядан ташқари машғулотлар (мустақил ўрганиш, дебат, телекўрсатув, тўгараклар) мазмунига доир таклиф ва тавсиялардан ИТД-4-122 рақамли “Юксак маънавиятли шахсни шакллантириш тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” (2009-2011 йй.) лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 июлдаги 89-03-2454-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг умумпедагогик технологиясини қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
маънавий-ахлоқий фазилатларнинг ривожланганлик диагностикасини амалга ошириш жараёнлари, ҳамкорлик, ижодкорлик, фаолликка қаратилган баҳолаш мезонларига (ҳурмат, интилиш, муносабат, барқарорлик, соғлом турмуш тарзи каби) доир таклифлардан ОТ-Ф1-36 рақамли “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” (2017-2020 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жорий этишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 июлдаги 89-03-2454-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа талаба-қизларда маънавий тарбия даражаси, миллий ва умуминсоний маданият, қадриятларга содиқлик кўрсаткичлари мониторингини юритиш, зарур чораларни белгилаб бориш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish