Sayt test rejimida ishlamoqda

Салимова Ирода Юнус қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эсфенвалератга токсикологик жиҳатдан баҳо бериш ва унинг ҳайвонлар репродуктив фаолиятига таъсири», 16.00.04 – Ветеринария фармакологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси ва ветеринар-санитария экспертизаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/V41.
Илмий раҳбар: Холиқов Аброр Азамович, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти, DSc.06/30.12.2019.V.12.01. 
Расмий оппонентлар: Ниёзов Хаким Бакоевич, ветеринария фанлари доктори; Юлдашов Соатбой Жиянбоевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Эсфенвалерат пиретроидининг сичқонлар ва қуёнлар организмига ҳамда уларнинг репродуктив фаолияти онтогенезига таъсиридаги заҳарлилик ва хавфлилик даражасини аниқлаш ҳамда ундан заҳарланишларнинг фармакопрофилактикаси ва фармакотерапиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор эсфенвалерат пиретроидининг қуёнлар организми учун ўткир заҳарловчи миқдор кўрсаткичлари аниқланган;
эсфенвалератнинг қуёнлар организмидаги токсикодинамикаси ва кинетикаси аниқланган;
эсфенвалератдан заҳарланган қуёнлар гўштининг сифати ва истеъмолга яроқлилик даражаси аниқланган;
эсфенвалератдан заҳарланган қуёнларни фармакологик воситалар билан даволашнинг самарали усули ишлаб чиқилган;
эсфенвалератнинг сичқон ва қуёнларнинг репродуктив фаолиятига  салбий таъсири аниқланган;
эсфенвалератнинг қуёнлар озиқасидаги рухсат этиладиган энг юқори қолдиқ миқдори аниқланган;
эсфенвалерат таъсирида сичқон ва қуёнларнинг репродуктив фаолияти бузилишларининг фармакопрофилактикаси ва фармакотерапияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий пиретроидлар гуруҳига мансуб бўлган эсфенвалерат препаратининг токсикологик таъсир хусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Ўзбекистон чорвачилигида пестицидлар қўлланишидан юзага келадиган заҳарланишларни ва улар таъсиридан кейинги бошқа салбий оқибатларининг олдини олиш бўйича», «Кимёвий воситалар таъсиридан ҳайвонлар организмида юзага келадиган иммун етишмовчиликларини олдини олиш ва даволаш бўйича» ва «Пестицидлар ва бошқа кимёвий токсикантлар таъсиридан ҳайвонлар кўпайиш органларида содир бўлаётган патологиялар ва уларни олдини олиш чоралари бўйича» тавсиялар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 26 июндаги 02/23-24-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияномаларни ветеринария амалиётида қўлланиши натижасида сунъий пиретроидлар таъсиридан ҳайвонлар организмида юзага келадиган турли даражадаги заҳарланишларни олди олинишига ҳамда улар таъсиридан кейинги патологик жараёнларни самарали даволашга замин яратилди;
Эсфенвалерат пиретроидидан қуёнларнинг заҳарланишларини ва препарат таъсиридан репродуктив фолиятида юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида гамавит, фоспренил ҳамда мексидол препаратларидан иборат воситаларни қўллашга асосланган самарали фармако-профилактик даволаш усули Самарқанд вилоятининг Иштихон ҳамда Каттақўрғон туманлари фермер хўжаликлаида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 26 июндаги 02/23-24-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу комплекс фармакопрофилактик даволаш усулини қўллаш орқали сарфланган 1 сўм харажатга 4,71 сўм иқтисодий самара олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish