Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматисаев Ғиёсиддин Илхомидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Элементларининг ўзаро таъсирини ҳисобга олган ҳолда бино қутисимон конструкциясининг динамик ҳисоблаш усули», 01.02.04 – Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T626.
Илмий раҳбар: Усаров Махаматали Корабоевич, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, DSc.02/30.12.2019.Т/FM.61.01. 
Расмий оппонентлар: Абдусатторов Абдусамат, техника фанлари доктори, профессор; Худойназаров Хайрулла, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади материалнинг конструктив хусусиятларини, геометрик ва механик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, динамик юк таъсирида биноларнинг қутисимон фазовий моделларининг кучланганлик-деформацияланиш ҳолатини динамик ҳисоблаш алгоритми ва услубини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
балка ва пластинасимон элементларининг хавфли кесимларини аниқлаш имконини берувчи ва уларнинг ўзаро боғлиқлик шартларини тўлалигича ҳисобга олувчи бино конструкциясининг қутисимон динамик модели такомиллаштирилган;
динамик таъсирлар остида пластинасимон ва балка элементларидаги, ҳамда уларнинг боғланиш чокларидаги кўчиш ва кучланишларининг тақсимланиш қонуни ва максимал қийматларини аниқлаш имконини берувчи бино қутисимон конструкциясининг эркин ва мажбурий тебранишлари масалалари шакллантирилган  ва ечиш усуллари ишлаб чиқилган;
сейсмик таъсирлар натижасида бино қутисимон конструкциясининг ташқи пластинасимон элементларининг кучланганлик – деформацияланганлик ҳолатини сонли динамик ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
сейсмик таъсирлар натижасида бино қутисимон конструкцияси ички пластинасимон элементларининг кучланганлик – деформацияланиш ҳолатини сонли динамик ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бино конструкциясининг қутисимон динамик моделидан фойдаланиб иншоотларнинг фазовий ҳисоблашнинг динамик усуллари тадқиқотлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сейсмик юкламалар таъсиридаги биноларнинг қутисимон конструкцияларининг хавфли зоналарини аниқлаш учун ҳисоблаш услуби “NURAFSHON ELEKTR SERVIS” МЧЖда объектларнинг динамик ҳисоблаш жараёнига жорий этилган (Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 12 мартдаги 2352/09-07-сон маълумотномаси). Натижада, бино конструкциясининг ишончлилигини 15–20% га ошириб, бинонинг зилзилабардошлигини таъминлаш имконини берган;
бино конструкциясининг қутисимон динамик модели асосидаги ҳисоблаш услуби “Фарғона вилояти қурилиш бошқармаси”нинг объектларида бинонинг сейсмик таъсирларга ҳисоблашга жорий қилинган (Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 12 мартдаги 2352/09-07-сон маълумотномаси). Натижада, ҳисоблаш жараёнига сарфланадиган вақтни 1,2 баробар қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish