Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Баходир Бахрамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тор зонали кристалларда ночизиқли қутбий оптик ходисалар ва ўлчамли квантлашиш», 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/FM539.
Илмий раҳбар: Расулов Рустам Явкачович, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, РhD.03/27.02.2020.FM.106.01.
Расмий оппонентлар: Дадамирзаев Мухаммаджон Гуломкодирович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Отажонов Салимжон Мадрахимович, физика-математика фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади тор зонали кристалларда (Кейн яқинла¬шишида) қутбланган ёруғликнинг зоналараро бир ва икки фотонли ютилиши ҳамда унинг чизиқли циркуляр дихроизми, шунингдек, ўлчамли квант¬лашишнинг механизмларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кристалл даврий потенциалнинг асимметриявий ташкил этувчиси эътиборга олинганида ток ташувчилар гамильтониани зоналараро матрицавий элементларига қўшимча ҳадлар ҳосил бўлиш механизмлари кўрсатилган;
қўрғошин халькогениди кристалларида зоналараро бир, икки фотонли ютилиш коэффициенти ва чизиқли циркуляр дихроизмининг ёруғлик частотасига боғланишида ўзига хос максимум топилган бўлиб, бу фотоуйғотилган ток ташувчиларнинг тақсимот функцияси ҳамда ҳолатлар зичлигининг частотавий боғланиши билан аниқланган;
Кейн модели асосида тор зонали кристалларда ўтказувчанлик ва валент зонасида жойлашган виртуал ҳолатлар орқали оптик ўтишларни эътиборга олган ҳолда икки фотонли чизиқли циркуляр дихроизмнинг миқдорий назарияси яратилган; 
илк марта тор зонали кристаллар ва уларнинг наноструктураларида ёруғликнинг зоналараро икки фотонли ютилиш чизиқли циркуляр дихроизмининг кўп зонали Кейн яқинлашишдаги назарияси яратилган; 
илк марта Кейн моделида тор зонали ўлчамли квантлашган кристаллардаги ток ташувчиларнинг тўлқин функциялари, энергетик спектри аниқланган ва сатҳлараро оптик ўтишлар ҳисобига ёруғликнинг икки фотонли ютилиш коэффициенти учун спектрал боғланиш ифодалари топилган; 
икки фотонли ёруғлик ютилиш коэффициентининг назарий спектрал боғланиши GaAs-Ga0.65 Al0.35As структура I=1MW/сm2 интенсивликли лазер билан ёритилгандаги тажриба натижалари билан солиштирилиб, ютилиш спектрида асосий улушни валент ва ўтказувчанлик зоналарининг дастлабки иккита ўлчамли квантлашган сатҳлари аро оптик ўтишлар бериши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тор зонали кристалларда ночизиқли қутбий оптик ҳодисалар ва ўлчамли квантлашишни тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
тор зонали кристалларда қутбланган ёруғлик икки фотонли ютилишининг Кейн моделига кўра олинган спектрал боғланишлари соҳасида олиб борилган ҳисоблашлари ОТ-Ф2-77 «Моделлаштириш асосида ички нуқсонларни ҳисобга олган ҳолда яримўтказгичли асбобларнинг ишончлигини башорат қилишни такомиллаштириш усули» мавзусидаги грант лойиҳасида ярим ўтказгичли асбобларда кузатиладиган оптик ва фотоэлектрик ҳодисалар соҳасида олиб бориладиган тадқиқотлар натижаларини тушунтиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 ноябрдаги 89-03-4404-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ярим ўтказгичли асбобларнинг ишчи частоталар соҳасини янада кенгайтириш имкониятини берган;
тор зонали кристалларда қутбланган ёруғликнинг бир ва икки фотонли ночизиқли ютилишининг назарий ҳисоблашлари 2017-2020 йилларга мўлжалланган «Диэлектрик-яримўтказгич чегарасидаги нуқсонларни табиатини ва ён тақсимотини урганиш усулига янгича ёндашиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада кўп қатламли метал-диэлектрик-яримўтказгич структурали транзистор характеристикаларини моделлаш¬тиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 ноябрдаги 89-03-4404-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш яримўтказгичли қурилмаларни моделлаш¬тириш соҳасида олиб бориладиган тадқиқотларни, шунингдек уларнинг самаравий ишчи частоталар соҳасини янада орттириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish