Sayt test rejimida ishlamoqda

Агзамов Мирҳосил Мирсалиховичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта толаси ва чигитининг табиий хусусиятини сақлаш учун жинлаш жараёнининг энергия тежовчи технологиясини ишлаб чиқиш”, 05.06.02 – Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т280.
Илмий раҳбар: Юнусов Салохиддин Зунунович, техника фaнлapи дoктopи, пpoфeссop.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Баходиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Хайрулла Сайдуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади жинлаш технологиясини такомиллаш-тириш орқали сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда электр энергия сарфини камайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жинлаш жараёнининг юқори самарадорликка эга бўлган энергиятежамкор технологияси ишлаб чиқилган;
хомашё валигининг жинлаш машинаси ишчи камераси бўйлаб ҳаракатида тикланиш коэффициентининг ўзгариш қонунияти олинган;
хомашё валигининг намлиги ўзгаришини ишчи камеранинг ички юзаси бўйлаб харакатидаги ишқаланиш кучининг ўзгаришига боғлиқлик қонунияти олинган;
чигитли пахтани пўлат юзада ишқаланиш коэффициентини унинг намлиги ва ишчи юзанинг ҳароратига боғлиқ равишда аниқлаш усули ва мосламаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Пахта толаси ва чигитининг табиий хусусиятини сақлаш учун жинлаш жараёнининг энергия тежовчи технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
аррали жинлаш машинасини лойиҳалаш “Paxtajin KB” АЖ томонидан янги аррали жинлаш машинаси конструкциясини ишлаб чиқарилишида фойдаланилган (“O’zpaxtasanoat” АЖнинг 2020 йил 12 февралдаги 03-18/616-сон маълумотномаси). Натижада, аррали жинлаш машинасини лойиҳалашда ишлаб чиқариш жараёнидаги самарадорлик ва иш унумдорлигини ошириш имкони яратилган;
жинлаш жараёнини интенсивлаштирувчи технологияга эга бўлган такомиллаштирилган ишчи камерали жинлаш машинаси Тошкент вилоятининг “Алимкент” пахта тозалаш корхонасида жорий қилинган (“O’zpaxtasanoat” АЖнинг 2020 йил 12 февралдаги 03-18/616-сон маълумотномаси). Натижада, толадаги нуқсонлар ва ифлос аралашмалар миқдори 1,26% га, электроэнергия сарфи ўртача 20-25 кВт/соатгача қисқаришига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish