Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Азиза Бекмурод қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларида психологик қарашлар”,  19.00.01–Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020.1. PhD/Р150.
Илмий раҳбар: Умаров Бахриддин Мингбоевич, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент;  Турсунов Лутфулло Сайфуллаевич, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларида психологик қарашларнинг таълим-тарбия жараёнида фойдаланишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг маънавий етук инсон ривожи билан боғлиқ фикрлари ва қарашлари ижтимоий-психологик ҳодиса сифатида талқин қилиниб, воқелик ва моҳият жиҳатидан диний қадриятлар ғоясини ўзида ифодаловчи психологик қарашларни вужудга келтирганлиги, инсоннинг хулқи, одоби, турмуш тарзи ва оила-никоҳ масалалари бўйича одам етти хил бошқа-бошқа сайёралар тасарруфида бўлиши ҳақидаги психологик қарашлари илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг асарларида инсон руҳий олами, билиш жараёнлари ва унинг психологик тавсифини қиёслаш ва кузатув усуллари, яъни, билим, тушунчалар даражасига мос бўлиши, инсон психикасига таъсир кўрсатувчи воқеа ва ҳодисаларнинг ижобий хусусиятлари ҳамда ислом дини ёзма манбаларида туш сирлари ва унинг таъбирининг психологик жиҳатлари асослаб берилган;
Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларида оила ва жамият, ҳуқуқ, инсонлараро муносабатлар, тарбия масалаларига оид фикрлар бугунги кунда ҳам ижтимоий-тарбиявий жиҳатдан янги мазмун кашф этиши ҳолатлари ижтимоий воқеликнинг тарбиялаш вазифаси, пир-муридлик қоидалари одобини яратиш зарурати туғилганлиги исботланган;
Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларидаги психологик қарашлардан талабаларнинг миллий қадриятлар ва илмий меросга бўлган қизиқишларини шакллантириш орқали ёшларга таълим-тарбия беришга оид илмий-назарий, амалий ва психологик тавсиялар, шунингдек, ёш-келин куёвларнинг диний ҳамда психологик билимини ошириш ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлашда алломанинг асарларидаги психологик қарашларда инсоннинг қандай бўлишини бурж остидаги йилнинг бошида, ўртасида ва охирида туғилишига ҳам боғлиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларидаги психологик қарашларни ўрганиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг маънавий етук инсон ривожи билан боғлиқ фикрлари ва қарашлари ижтимоий-психологик ҳодиса сифатида талқин қилиниб, воқелик ва моҳият жиҳатидан диний қадриятлар ғоясини ўзида ифодаловчи психологик қарашларни вужудга келтирганлиги, инсоннинг хулқи, одоби, турмуш тарзи ва оила-никоҳ масалалари бўйича психологик қарашлари Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 август П-М-8а-сон буйруғи билан “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология марказининг 2020 йил 5 августдаги П-М-8а-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг асарларидаги психологик қарашлардан олий таълим жараёнида фойдаланиш ва ёшларга таълим-тарбия бериш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг асарларида инсон руҳий олами, билиш жараёнлари ва унинг психологик тавсифини қиёслаш ва кузатув усуллари, яъни, билим, тушунчалар даражасига мос бўлиши, инсон психикасига таъсир кўрсатувчи воқеа ва ҳодисаларнинг ижобий хусусиятлари ҳамда ислом дини ёзма манбаларининг педагогик-психологик жиҳатларини ёритишга қаратилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 август П-М-8а-сон буйруғи билан “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология марказининг 2020 йил 5 августдаги П-М-8а-сон маълумотномаси). Натижада, Ал-Ҳаким ат-Термизийнинг асарларидаги когнитив жараёнларни ривожлантириш борасидаги психологик қарашларидан бўлажак психологларга назарий ва амалий машғулотларда фойдаланилган;
Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларида оила ва жамият, ҳуқуқ, инсонлараро муносабатлар, тарбия масалаларига оид фикрлар бугунги кунда ҳам ижтимоий-тарбиявий жиҳатдан янги мазмун кашф этиши ҳолатлари ижтимоий воқеликнинг психоэмоционал кўринишларда ифодаланганлиги борасидаги таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 август  П-М-8а-сон буйруғи билан “Этнопсихология ва дин психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология марказининг 2020 йил 5 августдаги П-М-8а-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак психологларда тасаввуфнинг диний, фалсафий, психологик билим, кўникма ва малакалари ривожланишига эришилган;
Ал-Ҳаким ат-Термизий асарларидаги психологик қарашлардан талабаларнинг миллий қадриятлар ва илмий меросга бўлган қизиқишларини шакллантириш орқали ёшларга таълим-тарбия бериш, ёш-келин куёвларнинг диний ҳамда психологик билимини ошириш ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлашда алломанинг асарларидаги психологик қарашлардан фойдаланиш бўйича психологик тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 5 августдаги П-М-8а-сон буйруғи билан “Оила психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология марказининг 2020 йил 5 августдаги П-М-8а-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда психологик тавсиялар ёрдамида диний психологик билимлардан фойдаланиш орқали бўлажак психологларнинг касбий компетентлик даражасини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish