Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумагулов Зинатдин Узакбергеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини инновацион ёндашув асосида такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (меҳнат таълими) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Ped1097. 
Илмий раҳбар: Қурбанов Мирзааҳмад, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Рўзиев Эркин Искендарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Кўйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида бўлажак меҳнат ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини инновацион ёндашув асосида такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларининг касбий компетентлик даражасини ифодаловчи мотивацион, когнитив, технологик, ижтимоий-коммуникатив ва рефлексив кўрсаткичларини такомиллаштириш босқичлари белгиланган;
меҳнат таълимининг ахборот-методик таъминоти интегратив дидактик воситалар (интегратив ресурслар, мультимедиа маҳсулотлари, виртуал лабораториялар, интеллектуал ўйинлар)нинг фаоллаштирувчи имкониятлари (фикрлаш, мослашув, англаш, билиш) асосида такомиллаштирилган;
бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларининг касбий фаолияти давомида методик тайёргарлиги ҳолатини ўрганиш ва аниқланган бўшлиқлар билан ишлашга қаратилган касбий компетентлик даражасини оширишнинг интерфаол ўқитиш технологиялари такомиллаштирилган;
бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларининг инновацион касбий компетенлигини шакллантириш ва ривожлантиришда фаолият турларини инновацион йўналишда мослашувчанлигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини инновацион ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини инновацион ёндашув асосида такомиллаштиришга доир компетенциялар «5112100 – Меҳнат таълими» бакалавриат таълим йўналиши Давлат таълим стандарти, малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 89-04-1250-сон маълумотномаси). Мазкур компетенциялар асосида бўлажак меҳнат таълими ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини инновацион ёндашув воситасида такомиллаштириш орқали таълим жараёни самарадорлигини оширишга эришилган;
меҳнат таълимини ўқитишнинг методик жараёнлари, интерфаол таълим технологиялари, ўқув материалларини танлаш ва лойиҳалаш технологиясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ЁА5-ХТ-1-31884-рақамли «Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисининг методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июлдаги 89-03-2553-сон маълумотномаси). Натижада, таълим олувчиларда халқаро баҳолаш дастурларига асосланган масалалар ва тест топшириқлари асосида меҳнат таълими фанлари бўйича саводхонликни оширишга эришилган;
талабалар методик тайёргарлигини инновацион ёндашув асосида такомиллаштиришнинг репродуктив, функционал, тизимли методик таъминоти, илғор педагогик технологиялар воситасида интерфаол методларга мўлжалланган амалий, мантиқий ва ностандарт характердаги  индивидуал-ижодий масалалар бўйича тавсиялардан  ИТД-1-148 рақамли «Касб таълими мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини шакллантириш технологияси» номли амалий лойиҳада фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июлдаги 89-03-2553-сон маълумотномаси). Натижада, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан ўқув жараёнида фойдаланишга доир тавсиялар талабаларнинг методик тайёргарлигини инновацион ёндашув асосида такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish