Sayt test rejimida ishlamoqda

Пурханов Юсупбай Елмуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистонда мустақиллик йилларида педагогик фикрларнинг ривожланиши (2010-2020 йй)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1082.
Илмий раҳбар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Юзликаев Фарид Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Айтимбетов Махсетбай Зинатдин ули, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Қорақалпоғистонда педагогик фикрлар ривожининг устувор йўналишларини таҳлил этиш, таснифлаш ва улардан фойдаланиш йўлларини аниқлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистонда педагогик фикрлар ривожланишининг ижтимоий-маданий шарт-шароитлари (омиллари, босқичлари, мазмуни) илмий-тадқиқот ишларининг интенсив амалга оширилиши, миллий концепцияларнинг аниқ мақсадга йўналтирилганлиги, таълим устуворлигининг тан олиниши, таълим фаолияти соҳасидаги очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиши билан бевосита боғлиқ эканлигини аниқлаш орқали асосланган;
тизимли-структур ёндашув асосида экспериментал ва инновацион фаолият негизида педагогик фикрлар ривожининг этнопедагогик, компаративистик (чоғиштирма), антропологик, акмеологик, андрагогик жиҳатлари историографиянинг ворисийлик, объективлик, амалий йўналтирилган тенденцияларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
Қорақалпоғистонда педагогик фикрлар ривожининг прогностик моделини процессуал-амалий компоненти инновацион таълим муҳити шароитида ўқитиш сифатининг юқори даражасига эришиш, илмий-педагогик фаолият даражасининг оптималлигини таъминлаш, миллий ва илғор хорижий тажрибалардан мақсадли фойдаланишнинг индикаторли кўрсаткичлари интерналлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистонда педагогик фикрлар ривожининг истиқболли йўналишлари (когнитив, шахсий-инсонпарварлик, ижтимоий-педагогик, маданий-антропологик) социоцентрик ва антропоцентрик қадриятларнинг таълим-тарбиянинг етакчи парадигмалари билан бевосита ва билвосита алоқадорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистонда мустақиллик йилларида педагогик фикрларнинг ривожланиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Қорақалпоғистонда педагогик фикрларнинг ривожланишнинг ижтимоий-маданий шарт-шароитлари илмий-тадқиқот ишларининг интенсив амалга оширилиши, миллий концепцияларнинг аниқ мақсадга йўналтирилганлиги, таълим устуворлигининг тан олиниши, таълим фаолияти соҳасидаги очиқлик ва шаффофликнинг таъминланиши билан бевосита боғлиқ эканлигини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Педагогика” таълим соҳаси Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 23-октябрдаги 89-03.4175-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар бакалавриат таълим йўналишларида Қорақалпоғистонда педагогик фикрларнинг ривожланишини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тизимли-структур ёндашув асосида экспериментал ва инновацион фаолият негизида педагогик фикрлар ривожининг этнопедагогик, компаративистик, антропологик, акмеологик, андрагогик жиҳатларини аниқлаштириш, Қорақалпоғистонда педагогик фикрлар ривожининг прогностик моделини процессуал-амалий компонентини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 23-октябрдаги 89-03.4175-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар олий таълим муассасаларида “Тарбия фанини ўқитиш технологияси” фанини ўқитишнинг методик таъминотини ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
Қорақалпоғистонда педагогик фикрлар ривожининг истиқболли йўналишларини социоцентрик ва антропоцентрик қадриятларнинг таълим-тарбиянинг етакчи парадигмалари билан бевосита ва билвосита алоқадорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 2А1-ХТ-0-92997. “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012-2014 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 23-октябрдаги 89-03.4175-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда миллий-педагогик ғоялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish