Sayt test rejimida ishlamoqda

Журақулова Нигора Холматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биоорганик кимё фанини ўқитиш самарадорлигини оширишда электрон таълим воситаларидан фойдаланиш методикаси”, 13.00.02¬¬– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped788.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Ихтиярова Гулнора Акмаловна, кимё фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори, доцент;Ражабов Худаёр Мадримович,педагогика фанлари  фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олийтаълиммуассасаларида кимё йўналиши талабалари учун “Биоорганик кимё” фанидан электрон таълим тизими ва таълим технологияларини уйғунлаштирилган ҳолда ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биоорганик кимё фанини ўқитиш самарадорлигини ошириш учун талабаларда дидактик электрон таълим воситаларидан фойдаланиш малакаларини ривожлантириш ҳамда амалий фаолиятда рефлекция қобилиятининг функционал компонентлари билан интеграллашган аспектлари аниқлаштирилган;
талабаларнинг биоорганик кимё фанига оид таянч компетенциялари (интерфаоллик, техник тафаккур, ҳамкорлик кўникмаси, шахсий имкониятлар) қайта модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
визуал тақдимотли  ва виртуал лабораториялар ёрдамида тирик организмлардаги кечадиган ҳаётий жараёнларни  ўқитишнинг методик тузилмаси (фасилитаторлик асосида) такомиллаштирилган; 
биоорганик кимё фанини ўқитиш самарадорлигини оширишда  интерфаол методлар  (“Ментал карта”, “Эмпирик ва инверсион лаборатория”) ҳамда педагогик праксеология асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Талабаларнинг билим сифати ва самарадорлигини электрон таълим воситалари негизида такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
олий таълим муассасаларида биоорганик кимё фанини амалий ва семинар машғулотларини ўқитишда талабаларда амалий фаолиятда рефлекция қобилиятининг функционал компонентлари билан интеграллашган кўникмаларини ривожлантиришни таркиб топтиришга оид таклиф ва мулоҳазалар “Биоорганик кимё (амалий машғулотлар)”номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 ноябрдаги 525 буйруғи, 525-115 рақамли гувоҳнома). Мазкур талаблар асосида кимё йўналиши талабаларининг методик ва ахборот компетентлиги даражалари шакллантирилиб, фанни ўзлаштириш самарадорлиги оширилган;
биоорганик кимё фанини ўқитишда электрон таълим  воситалардан фойдаланиш бўйича методик ёндашувлар, бўлажак кимё таълимида талабаларни ўқув фаолиятидаги сифат самарадорлигини оширишдаги педагогик шахсга йўналтирилган ёндашувларга оид  таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи билан тасдиқланган“5140500-Кимё”таълим йўналишининг  малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 ноябрдаги 89-03-4802-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида кимё йўналиши талабаларининг креативлик қобилиятларини ривожлантириш орқали кимё фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
биоорганик кимё фанини ўқитиш самарадорлигини оширишда касбий фаолиятга йўналтирилган кейслардан, амалий машғулотларни ташкил этишга асосланган виртуал лаборатория машғулотлари ва визуал таълим имкониятларини фасилитаторлик фаолияти билан муносабатлар доирасини кенгайтиришга оид таклифлардан И-ХТ-0-19929 рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9-синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 ноябрдаги 89-03-4802-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган педагогик проксеология таълим жараёнини оптималлаштириш, кимё таълим жараёнини электрон дастурий воситалар ёрдамида ташкил этишнинг методик имкониятлари ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish