Sayt test rejimida ishlamoqda

Мақсудов Фарҳод Алижоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта асрларда тоғли Уструшона кўчманчи маданияти”, 07.00.06 – Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам. В2020.4.DSc/Tar86.
Илмий маслаҳатчи: Анарбаев Абдулҳамид, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ЎзР ФА Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК: ЎзР ФА Шарқшунослик институти, DSc.27.06.2017.Tar.44.01.
Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Шайдуллаев Шопўлат Бозорович, тарих фанлари доктори; Мавлонов Ўктам Махмасабирович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА Тарих институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта асрлар тоғли Уструшона кўчманчи чорвадорлар табиий ресурсларни ўзлаштиришини, маданиятини, ижтимоий-иқтисодий тизимлашувини, шаҳарлашуви ва ислом динига киришини жараёнларини ҳамда ўтроқ воҳалар билан муносабатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиё тоғли теграларида яшаган қадимги кўчманчи чорвадорларга тегишли мавсумий турар-жой, қўналға ва қишловлар каби археологик ёдгорликларнинг ўрнашувини аниқлайдиган замонавий дала-қидирув изланишлари методикаси ишлаб чиқилиши сабабли рақамли хариташунсоликка асосланган “археологик прогноз модели” яратилган;
шимоли-ғарбий Туркистон тизмасида денгиз юзасидан 2000 метр баландликда Қорахонийлар даври ноёб урбанистик маркази – Тошбулоқ шаҳарчасининг арки ва ҳукмдор саройи, шаҳристони ва темирчилар маҳалласи, рабоди ва чорва сақлайдиган хўжалик иншоотлари каби шаҳар қисмларини ўз ичига олган тарихий топографик хусусиятлари аниқланган;
Ўрта Осиё кўчманчи чорвадорлари муҳитида ривожланган Тошбулоқ шаҳарчасида ислом динининг ёйилиши диний оқимлар фаолияти сабабли VIII асрнинг ўрталаридаёқ амалга ошгани исботланган;
Қорахонийлар сулоласи томонидан давлатнинг турли ҳудудларида маъмурий-бошқарув марказлари вазифасини бажарган янги шаҳарларнинг тоғли теграларда ҳам қурилиши сабабли ўзига хос “кўчманчи урбанизми” ҳодисаси очиб берилган; 
тоғ-кончилик ва чорвачилик маҳсулотларига эга бўлган Тошбулоқ шаҳарчаси ўрта аср Ипак йўли тармоғига қўшилиши сабабли бу ерда воҳалардан келтирилган турли мевалар (узум, олма, олмурут, ўрик, қовун ва шафтоли)нинг кенг ёйилгани далилланган;
ўрта асрларда Ўрта Осиё кўчманчи чорвадорлари кенг ижтимоий-иқтисодий тармоқларда фаолият юритиши сабабли шаҳар аҳолисига қараганда бойроқ ва турлича озиқ-овқат рационига эга бўлгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта аср кўчманчи чорвадорлар маданиятини ландшафт-археологик жиҳатдан ўрганиш жараёнида қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Ўрта Осиё кўчманчи чорвадорлари муҳитида ривожланган Тошбулоқ шаҳарчасида ислом динининг ёйилиши диний оқимлар фаолияти сабабли VIII асрнинг ўрталаридаёқ амалга ошгани исботланиши ҳамда Қорахонийлар сулоласи томонидан давлатнинг турли ҳудудларида маъмурий-бошқарув марказлари вазифасини бажарган янги шаҳарларнинг тоғли теграларда ҳам қурилиши сабабли ўзига хос “кўчманчи урбанизми” ҳодисаси очиб берилиши бўйича тадқиқот натижалари Ф1-ФА-0-19751 “Марказий, шимоли-шарқий Ўзбекистоннинг илк ўрта ва ривожланган ўрта асрлар тарихий топографияси (археологик материаллар асосида)” фундаментал лойиҳасида фойдалинилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 27 ноябрдаги 1255-2662-сон маълумотномаси). Натижада Фанлар академияси тизимида илмий лойиҳа доирасидаги тадқиқотлар орқали юртимизда ислом динининг илк тарқалиши, ноаграр ҳудудларда шаҳарсозлик, ҳунармандчилик, металлсозлик ва меъморчилик каби моддий маданият хусусиятлари юртимиз илмий жамоатчилигига етказилган;
ўрта асрларда Ўрта Осиё кўчманчи чорвадорлари кенг ижтимоий-иқтисодий тармоқларда фаолият юритиши сабабли шаҳар аҳолисига қараганда бойроқ ва турлича озиқ-овқат рационига эга бўлгани исботланиши бўйича тадқиқот натижалари Халқаро Олтин мерос хайрия жамоат фондининг Тошкент вилоятидаги Қуюн ва Шодмалик-ота каби маданий мерос объектлари қошида тузилган музей ва кўргазмаларнинг экспозицияларини тузишда жорий этилган (Халқаро Олтин мерос хайрия жамоат фондининг 2020 йил 18 ноябрдаги 01-61-18/11-20-сон маълумотномаси). Натижада халқимиз ўтмишининг бугунги кунгача маълум бўлмаган қирралари, жумладан, турли табиий теграларда истиқомат қилган фарқли иқтисодий хўжалик юритган қадимий жамоаларнинг озиқланишида ҳам кескин фарқлар бўлгани тўғрисидаги маълумотлар кенг тарғиб қилинган;
тоғ-кончилик ва чорвачилик маҳсулотларига эга бўлган Тошбулоқ шаҳарчаси ўрта аср Ипак йўли тармоғига қўшилиши сабабли бу ерда воҳалардан келтирилган турли мевалар (узум, олма, олмурут, ўрик, қовун ва шафтоли)нинг кенг ёйилгани далилланиши ҳамда ўрта асрларда Ўрта Осиё кўчманчи чорвадорлари кенг ижтимоий-иқтисодий тармоқларда фаолият юритиши сабабли шаҳар аҳолисига қараганда бойроқ ва турлича озиқ-овқат рационига эга бўлгани исботланиши бўйича тадқиқот натижалари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Дунё бўйлаб” телеканалида 2019 йилда эфирга узатилган “Экспедиция” кўрсатувининг бир қанча сонларини тайёрлашда илмий манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Dunyo bo’ylab” телеканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 24 ноябрдаги 08-14-271-сон маълумотномаси). Натижада ўрта асрларда юртимизнинг тоғли ҳудудларида айрим мева, донли ва дуккакли ўсимликларнинг тарқалиши, уларнинг Ипак йўлидаги савдо-сотиқ муносбаталарида алоҳида ўрин тутгани бўйича янги маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилган;
Ўрта Осиё тоғли теграларида яшаган қадимги кўчманчи чорвадорларга тегишли мавсумий турар-жой, қўналға ва қишловлар каби археологик ёдгорликларнинг ўрнашувини олдиндан кўрсатиб берадиган “археологик прогноз модели” яратилиши ҳамда шимоли-ғарбий Туркистон тизмасида денгиз юзасидан 2000 метр юксакликда Қорахонийлар даври ноёб урбанистик маркази – Тошбулоқ шаҳарчасининг тарихий топографияси аниқланиши бўйича тадқиқот натижалари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Etno” дастури кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston teleradiokanali” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 20 ноябрдаги 01-401154-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек халқи тарихининг номаълум саҳифалари, жумладан қадимги кўчманчи чорвадор жамоаларнинг ўрнашув хусусиятлари бўйича қўлга киритилган янги маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish