Sayt test rejimida ishlamoqda

Набиева Гулчехра Мирэргашевнанинг

докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Деградацияга учраган яйлов тупроқлари ва уларнинг унумдорлигини ошириш технологияларини такомиллаштириш», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /биология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.В46.

Илмий маслаҳатчи: Гафурова Лазизахон Акрамовна, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти ва Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/В.24.01.

Расмий оппонентлар: Ташкузиев Маъруф Мансурович, биология фанлари доктори, профессор; Турапов Ибрагим, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Юлдашев Гулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: яйлов тупроқларининг морфогенез хусусиятлари, тупроқларнинг таркиби ва хоссаларини аниқлаш, уларни деградацияга олиб келувчи омилларга боғлиқ ҳолда ўзгаришларини миқдорий тавсифлаш ҳамда унумдорлигини ошириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор деградацияга учраган арид минтақаси тупроқлари хоссаларини комплекс ёндашувлар асосида тупроқ ҳосил бўлиш жараёнлари аниқланган;

оч тусли бўз тупроқлар тарқалган ярим чўл яйловлар минтақаси тупроқларининг ҳозирги ҳолати ва уларнинг морфогенетик, агрокимёвий, агрофизикавий  хоссалари, гумус ҳолати, микробиологик ва ферментатив фаоллиги аниқланган;

 бута, ярим бута ва ўтсимон ўсимликларни етиштириш ва янги агробиотехнологиялар қўллаш натижасида  яйлов тупроқларининг гумификация коэффиценти, ферментлар билан таъминланганлик даражаси ва нисбий биологик фаоллиги ҳамда уларнинг унумдорлик ҳолати яхшиланган;

деградацияга учраган яйловларнинг диагностик кўрсаткичлари аниқланган ва тупроқ унумдорлиги элементлари ўртасидаги ўзаро корреляцион боғлиқликлар аниқланган;

ЕМЗ ва ГАТ технологиялар маълумотларидан фойдаланган ҳолатда деградацияга учраш даражаси, ўсимликлар қопламининг ареали ва тавсифи ҳисобга олинган ҳолда бешта агрогуруҳларга ажратилган ҳамда ГИС  хариталари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Деградацияга учраган яйлов тупроқлари ва улар унумдорлигини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:

яйлов экинлари унумдорлик элементларини КЭР-УБН такомиллаштириш технологияларидан  фойдаланиш бўйича тадқиқотлар натижалари  «Шўрланган тупроқ шароитида ғўзанинг С-6524, С-6541, Дустлик-2 ва Чимбой-5018 механизмларини ўрганиш» фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 10.11.2016 йилдаги ФТК-0313/803-сон маълумотномаси). Бунда илмий натижаларнинг қўлланилиши тупроқ унумдорлик элементлари ва уруғ унувчанлиги мазкур технология асосида оптималлаштирилган.

яйлов тупроқлари унумдорлигини оширишда ресурстежамкор уруғни қобиқлаш, гидрогел қўллаш, «Микроўстиргич» биопрепаратидан фойдаланиш ва Agropyron desertorum L. ем-хашак ўсимлиги уруғига ПЭР-УБН билан ишлов бериш технологиялари 2012–2015 йилларда Навоий вилоятининг, Нурота туманидаги «Абдураҳмон бобо» ва «Муҳиддин бобо» фермер хўжаликларида 5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 26.10.2016 йилдаги 01/20-3432-сон маълумотномаси), Бунда эркак ўти ўсимлик уруғларидан гектарига 0,5–1,5 центнер қўшимча ҳосил олинган ва иқтисодий самара гектарига 1201–3020 минг  сўмни ташкил этган.

ГАТ технологиялардан фойдаланилган ҳолда Навоий вилоятининг Нурота туманида 653 042  гектар ер майдонларининг таназзулга учраганлиги ҳолатини аниқлаш бўйича мониторинг кузатувлари асосида электрон хариталар тузишга жорий этилган («Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси қошидаги «Тупроқ бонитировкаси» «Ўздаверлойиҳа» давлат корхонасининг 10.11.2016 йилдаги, 01-10/556-сон маълумотномаси). Бунда яйлов тупроқларини мониторинг қилиш натижасида деградацияга учраган ерлар майдони аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish