Sayt test rejimida ishlamoqda

Баходирова Умида Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Микробиология фанини ўқитишда виртуал таълим технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (педагогика олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология), (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped422.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Холмуродов Абдулҳамид Эркинович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Шарипова Дилором Джуманиязовна,педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади микробиология фанини ўқитишда виртуал таълим технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
микробиология фанини ўқитишда  талабаларнинг  таҳлил ва синтез қилиш, ижодий фаоллик, конвергент, дивергент фикрлаш кўникмасини ҳамда касбий компетенцияларини виртуал таълим воситалари асосида такомиллаштирилган;
олий таълимда микробиология фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмасини муаммоли ўқитиш технологиялари ва виртуал таълим воситаларини ўқув босқичлари ҳамда креатив компетентлигига кўра интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
талабаларнинг микробиология фанидан интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган лаборатория машғулотларининг ўқув-методик таъминоти ўқув материаллари тузилмасига виртуал лабораторияларнинг имкониятини   даражалаш асосида такомиллаштирилган;
микробиология фанидан мустақил таълим  фаолиятини ташкил этишга қаратилган интерфаол методлар, виртуал таълим технологиялари ва компьютернинг диагностик дастурий  воситалари асосида талабалар компетентлигини такомиллаштиришга оид  илмий-методик  тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Микробиология фанини ўқитишда виртуал таълим технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
микробиология фанини ўқитишда  талабаларнинг  таҳлил ва синтез қилиш, ижодий фаоллик, конвергент, дивергент фикрлаш кўникмасини ҳамда касбий компетенцияларини виртуал таълим воситалари асосида такомиллаштириш, талабаларнинг микробиология фанидан интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган лаборатория машғулотларининг ўқув-методик таъминоти ўқув материаллари тузилмасига виртуал лабораторияларнинг имкониятини даражалаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Умумий микробиология» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи, 522-112 рақамли гувоҳномаси). Натижада, бу таклиф микробиология фанини ўқитиш самарадорлигини  оширишга хизмат қилган;
олий таълимда микробиология фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмасини муаммоли ўқитиш технологиялари ва виртуал таълим воситаларини ўқув босқичлари ҳамда креатив компетентлигига кўра интеграциялаш асосида такомиллаштиришга  оид таклифлардан ХТ-Ф8-025- рақамли «Педагог кадрлар тайёрлаш бўйича психологик-педагогик диагностика назарияси ва амалиётини такомиллаштириш стратегияси» мавзусидагифундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 августдаги 89-03-2877-сон маълумотномаси). Ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган виртуал таълим ва ўқитиш технологиялари бўлажак биология ўқитувчиларини тайёрлашда касбий компетенцияларини ошириш учун хизмат қилган;
микробиология фанидан мустақил таълим  фаолиятини ташкил этишга қаратилган интерфаол методлар, виртуал таълим технологиялари ва компьютернинг диагностик дастурий  воситалари асосида талабалар компетентлигини такомиллаштиришга оид илмий-методик  тавсиялардан АЕ7-ХТ-О-72542-рақамли «Юксак сув ўсимликлари билан оқова сувларни биологик тозалаш жараёнларини краун-эфирлар ёрдамида жадаллаштириш» мавзусидаги ёш олимлар лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 августдаги 89-03-2877-сон маълумотномаси). Натижада,бу таклиф талабаларнинг микробиология фанидан мустақил ишларини ташкил этиш механизмларини такомиллаштиришга, педагоглар касбий компетенцияларини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish