Sayt test rejimida ishlamoqda

Халлокова Максудахон Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нодавлат таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш механизмлари», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2020.1.PhD/Ped240.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
Илмий раҳбар: Неъматов Шухрат Эргашевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Шодиев Нарзиқул, педагогика фанлари доктори, профессор; Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади нодавлат таълим муассасалари бошланғич синфларида таълим сифатини ошириш механизмларини яратиш ҳамда нодавлат таълим муассасалари бошланғич синфларида таълим сифатини оширишга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
нодавлат таълим муассасаларида таълим сифати тушунчасининг устуворлик, такомиллашув, мослик, самарадорлик, трансформациялари моҳияти ўқитувчи меҳнатининг сифат ва самарадорлигини белгиловчи касбий маҳорат, қобилият, педагогик техника, билим даражаси, тажриба, ижодкорлик каби хусусиятлар мазмунини очиб бериш орқали асослаб берилган;
таълим муассасаларида ўзаро ҳамкорлик даражасини баҳолаш мезонлари бошланғич синф ўқитувчилари фаолиятини бошқаришнинг бошқарув мойиллиги, субъектлар фаоллиги, ахборот очиқлиги, эркинлик, иш тақсимоти, рағбат, қарорлар қабул қилиш кўрсаткичларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
муассасаларда ўқув-услубий модулли ишланманинг ўқув меъёри, дастурий таъминот, баҳолаш каби таркиби педагогик ёндашув тамойиллари яхлитлик, асослилик, маданиятни англаш, тадқиқ этиш, замонавийликка мос умумий, дидактик, услубий, техник талабларни белгилаш асосида аниқлаштирилган;
нодавлат таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш тузилмаси концептуал, мақсадли, мазмунли блоклар ва педагогик компонентларнинг стратегик, технологик, методик, дидактик, индикаторлар ўзаро интеграциялашуви инновацион фаолият боғлиқлигига устуворлик бериш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нодавлат таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш механизмларини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
нодавлат таълим муассасаларида таълим сифати тушунчасининг моҳияти (устуворлик, такомиллашув, мослик, самарадорлик, трансформация), ўқитувчи меҳнатининг сифат ва самарадорлигини белгиловчи хусусиятлар (касбий маҳорат, қобилият, педагогик техника, билим даражаси, тажриба, ижодкорлик каби) мазмунига оид таклифлардан бошланғич таълимнинг компетенциявий ёндашувга асосланган Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2019 йил 3 октябрдаги 01/11-01/10-2207-сон маълумотномаси). Натижада, нодавлат таълим муассасаларида бошланғич таълим самарадорлигига ва ўқитиш сифатининг оширилишига эришилган;
таълим муассасаларида ўзаро ҳамкорлик даражасини баҳолаш мезонлари, бошланғич синф ўқитувчилари фаолиятини бошқариш кўрсаткичлари (бошқарув мойиллиги, субъектлар фаоллиги, ахборот очиқлиги, эркинлик, иш тақсимоти, рағбат, қарорлар қабул қилиш)га оид таклиф ва тавсиялардан 2015-2017 йиларда бажарилган А-1-23-рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун “Математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги  89-03-3722-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган методик ёндашувлар бошланғич таълим жараёнларида ўқитувчи фаолияти ва фаоллигининг мунтазам мониторингини олиб боришга хизмат қилган;
нодавлат таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш тузилмаси, концептуал, мақсадли, мазмунли блоклар ва педагогик компонентларнинг ўзаро интеграциялашуви (инновацион фаолият боғлиқлиги), ўқув-услубий модулли ишланма ва унинг умумий, дидактик, услубий, техник талабларига оид амалий тавсиялардан умумий ўрта таълим мактабларининг 3-синфи учун “Математика” (ISBN 978-9943-26-911-8) дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги  89-03-3722-сон маълумотномаси). Натижада, нодавлат таълим муассасаларида ўқув жараёнларини оптималлаштириш, ўқув мажмуалари сифатини ошириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish