Sayt test rejimida ishlamoqda

Кушарбаев Жонибек Уралбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликшифри (илмийдаражабериладиганфантармоғи номи): “Малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш”13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped230.
Илмий раҳбар: Шарапов Шамсиддин Шарапович,тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бош илмий методик марказ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.03. 
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эркабаева Нигора Шариповна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қаршидавлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш тузилмаси инновацион-касбий ривожланиш омилларини (мотивацион, ижтимоий-психологик, валеологик) инновацион таълим муҳити талабларига (инновацион фикрлаш, креатив фаоллик, новаторлик) трансформациясининг интенсивлигини кооперативлик даражаси барқарорлигини кенгайтириш асосида аниқлаштирилган;
малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мазмуни узлуксиз касбий таълим жараёнларига рефлексив-ижодий эҳтиёжларга асосланган вариатив-модулли дастурларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
узлуксиз малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш моделининг амалий компоненти витаген таълимга асосланган ишбилармонлик ўйинлари, энержайзер тренинглар, жамоавий ижодий иш, веб-квестларни гуруҳий фаолиятни ташкил этишда тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган;
педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари методик ишларни тизимли ташкил этиш, касбий ўз-ўзини англаш даражасини мунтазам ошириб бориш, инновацион муҳитни яратиш жараёнларининг яхлит механизм билан ўзаро уйғунлигини таъминлашга қаратилган дидактик фаоллаштиришувчи мажмуанинг реал потенциал билан идентиклигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш тузилмаси, инновацион-касбий ривожланиш омиллари (мотивацион, ижтимоий-психологик, валеологик) ҳамда инновацион таълим муҳити талаблари (инновацион фикрлаш, креатив фаоллик, новаторлик) трансформациясини таъминлаш бўйича таклифлардан олий таълим муассасалари педагог кадрларининг малакасини ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 августдаги 89-03-2889-сон маълумотномаси). Натижада, малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантиришнинг такомиллаштирилган ўқув-методик таъминотини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш мазмунига узлуксиз касбий таълим, рефлексив-ижодий эҳтиёжларга асосланган вариатив-модулли дастурларни киритиш  билан боғлиқ амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 797-сон Қарори 1-иловаси билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 августдаги 89-03-2889-сон маълумотномаси). Натижада, узлуксиз малака ошириш жараёнида педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
педагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитларини методик ишларни тизимли ташкил этиш, касбий ўз-ўзини англаш даражасини мунтазам ошириб бориш, янги педагогик ғоя, технология, лойиҳаларни умумлаштириш ва амалга оширишни таъминлайдиган инновацион муҳитни яратиш жараёнларининг ўзаро уйғунлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга доир тавсиялардан ЁА1-20. “Таълимда инновацион менежментнинг ижтимоий-психологик механизмларини ишлаб чиқиш” (2014–2015 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 
20 августдаги 89-03-2889-сон маълумотномаси). Натижада,бу таклифларпедагог кадрларнинг инновацион салоҳиятини ривожлантириш жараёнларини тизимли бошқариш самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish