Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурасулова Умида Садуллаевнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Она тили таълимида ўқувчиларда морфологик компетентликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг замонавий технологиялари”, 13.00.02–Таълим  ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  В2018.3.PhD/Ped591.
Илмий раҳбар: Собирова Маҳбубахон Юсупджоновна, педагогика фанлари  номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Наманган давлат  университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор; Юсупова Шоҳида Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тил ва адабиёти  университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  ўқувчиларда морфологик компетентликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг замонавий технологияларини такомиллаштиришдан  иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий  янгилиги:
ўқувчиларда сўзнинг луғавий, грамматик  хусусиятларини  фарқлаш, ўзаро  қиёслаш,  нутқ  вазиятига мос равишда тўғри танлаш ва қўллашга доир морфологик компетентликни шакллантириш ва ривожлантириш технологиялари табақалаштирилган, мустақил, ижодий фикрлашга ундовчи, босқичли дидактик топшириқларни тизимли қўллаш асосида такомиллаштирилган;   
она тили таълимида морфологик компетентликни ривожлантиришга доир ўқувчиларнинг қисман изланувчанлик, илмий-ижодий фаолиятларини оширишнинг кластерли модели  ишлаб чиқилган; 
ўқувчиларнинг морфологик компетентлигини ривожлантириш технологиялари механизми узвийлик, узлуксизлик, таққослаш, онглилик, мустақиллик, индивидуаллик педагогик тамойиллари ва замонавий технологияларнинг узвий алоқадорлигини таъминлаш асосида мукаммаллаштирилган;
она тили таълимида ўқувчиларда морфологик компетентликни шакллантириш технологиялари мазмуни, усул ҳамда воситалари  инновацион ва интеграцион ўқитиш усулларини лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган.  
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Она тили таълимида ўқувчиларда морфологик компетентликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг замонавий технологияларига доир илмий натижалар асосида: 
ўқувчиларда сўзнинг луғавий, грамматик  хусусиятларини  фарқлаш, ўзаро  қиёслаш, нутқ вазиятига мос равишда тўғри танлаш ва қўллашга доир морфологик компетентликни шакллантириш ва ривожлантиришда   табақалаштирилган, мустақил, ижодий фикрлашга ундовчи, босқичли дидактик топшириқлардан фойдаланишга оид таклифларидан “Она тили” фанидан Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Таълим марказининг 2020 йил 24 сентябрдаги  03/03/1062-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари она тили фани дастур ва дарсликларида морфологияга доир ўқув материаллари мазмунини такомиллаштиришга эришилган; 
ўқувчиларнинг морфологик компетентлигини ривожлантириш технологиялари механизмини узвийлик, узлуксизлик, таққослаш, онглилик, мустақиллик, индивидуаллик педагогик тамойиллари ва замонавий технологияларнинг узвий алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсияларидан ЎзПФИТИ Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йиллар давомида бажарилган ФЗ-2016-0908165532  “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 89-03-2848-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг нутқий компетенцияларини ривожлантириш ва баҳолаш методикаси такомиллаштирилган; 
морфологик компетентликни ривожлантиришда инновацион ва интеграцион ўқитиш усулларини қўллашга доир таклиф ва тавсияларидан  А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедиали  интеллектуал ўйинлар” амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  21 августдаги 89-03-3494-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклиф таълим жараёнларида ўқувчиларнинг фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришда инновацион ва интеграцион технологиялардан, хусусан, мультимедиали ўйинлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish