Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Жаҳонгир Тўрақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қоракўл Халқаро математика мактаби ва академик лицейи ноанъанавий математика дарсларида ўқувчилар билиш фаолиятини  такомиллаштирилган методикаси”,  13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3-4.PhD/Ped35.  
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович,педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухородавлатуниверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса  номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович,педагогика фанлари доктори, профессор; Дурдиев Дурдимурод Қаландарович,физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: В.И.Романовский номидаги Математика институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ноанъанавий математика дарсларида ўқувчилар билиш фаолиятини ривожлантириш бўйича Қоракўл Халқаро математика мактаби ва академик лицейининг тажрибасини очиб бериш ҳамда ўқувчилар билиш фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қоракўл халқаро математика мактаби ва академик лицейига иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш сифатининг юқорилиги саралаш жараёни халқаро Керн-Йирасек ва Равен тестлари орқали белгиланиши билан бир қаторда жараён ота-оналар ва фахрий ўқитувчилардан иборат жамоатчилик кенгаши иштирокида амалга оширилиши асосланган;
таълим сифатини ошириш юзасидан ўқувчилар орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳар бир ўқувчи (5-6-7-синфлар) билиш фаоллигининг диққат, хотира ва интеллект элементларини ривожлантиришда индивидуал тарзда мисол-масалалар ва кўп вариантли тестлар комплексини ишлаб чиқиш ва уларни тизимли қўллаш негизида амалга оширилгани асосланган;
Қоракўл Халқаро математика мактаби ва академик лицейи тажрибасига кўра, билимни ўзлаштиришни баҳолаш методикаси мониторинг натижаларида ҳар бир ўқувчининг билиш фаоллигини горизонтал ва вертикал вектор бўйича шакллантиришда ташаббускорлик, оптимал қарор қабул қилиш ва вақтни тежаш кўникмаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилгани очиб берилган; 
ноанъанавий дарсларда 8-синф ўқувчиларини мантиқий, креатив фикрлашга ўргатиш методикаси ўқувчини мақсадли касбга йўналтирувчи дифференциал диагностик тестлар асосида такомиллаштирилган; 
ноанъанавий дарсларда ўқувчиларнинг билиш фаоллигини намоён қилишга йўналтирилган классик математика усуллари ва модулли ўқитиш технологиясини (чуқурлаштирилган, табақалаштирилган ўқитиш) мақбуллаштириш асосида таълим олувчиларнинг танқидий мушоҳада юритиш ва оптимал ечим топиш компетенцияларини ривожлантириш далилланган;  
ўқувчиларни нуфузли танловларга тайёрлашда мустақил таълим ва фанга оид билимларни комплекс баҳолаш методикаси билимни ўзлаштириш табақалаштиришни юқори, ўрта, қуйи ва паст даражаларга таркиблаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ноанъанавий математика дарсларида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини фаоллаштириш методикасини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот асосида:
Қоракўл халқаро математика мактаби ва академик лицейига иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш сифатининг юқорилиги ҳамда таълим сифатини ошириш юзасидан соғлом рақобат муҳитини яратишга индивидуал тарзда мисол-масалалар ва кўп вариантли тестлар комплексини ишлаб чиқиш ва уларни тизимли қўллаш негизида амалга оширишга доир таклифлардан академик лицейларда ўқув жараёнини ташкил қилишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 ноябрдаги 89-03-4502-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар билиш фаоллигининг ривожланиши, дарсларни ўзлаштириш самарадорлигининг ошиши асосида олий таълим муассасаларига ўқувчиларнинг 95 фоизи қабул қилинишига эришилган;
ҳар бир ўқувчининг билиш фаоллигини горизонтал ва вертикал вектор бўйича шакллантиришда ташаббускорлик, оптимал қарор қабул қилиш ва вақтни тежаш кўникмаларига устуворлик бериш ҳамда ноанъанавий дарсларда ўқувчиларни мақсадли касбларга йўналтирувчи дифференциал диагностик тестларни қўллашга доир таклифлардан №ЁА-1-9 «Аҳолининг турли қатламларига психологик хизмат кўрсатиш» мавзусидаги амалий лойиҳада (2012-2016 йй.) фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 ноябрдаги 89-03-4502-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг фанга оид компетенциялари такомиллашган, ўқувчиларни касбга бу таклиф йўналтириш даражаси ҳамда математика таълимисифатининг ошишига хизмат қилган; 
ноанъанавий дарсларда ўқувчиларнинг билиш фаоллигини намоён қилишга йўналтирилган классик математика усуллар ва модулли ўқитиш технологиясини қўллаш ҳамда билимни ўзлаштиришни табақалаштирилган юқори, ўрта, қуйи ва паст даражаларга таркиблашга доир таклифлардан №Ф-4-07 «Статистик физика моделларининг чизиқли бўлмаган интеграл тенгламалари ва уларнинг тадбиқлари» номли фундаментал лойиҳада (2012-2016 йй.)  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 ноябрдаги 89-03-4502-сон маълумотномаси). Натижада, академик лицейларнинг ўқув-методик таъминоти бойишига ҳамда иқтидорли ўқувчилар билиш фаоллигининг ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish