Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиқов Ҳамид Махмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив-нутқ маданиятини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация  мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1294.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Асилова Гулшан Асадовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив-нутқ маданиятини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчилар коммуникатив-нутқ маданияти компонентлари (бўлажак ўқитувчилар нутқининг таъсирчанлиги, нутқ маданиятини намойиш эта олиш, нутқ техникасини ўз ўрнида қўллай билиш) таълимга инновацион ёндашув адаптив даражасидан тизимли моделлаштирилган даражага ўтиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив-нутқ маданиятини ривожлантиришнинг назарий, мантиқий-тузилмавий модели шахслараро, гуруҳий ва жамоавий нутқ фаолиятида интерференция ҳодисасини юзага келтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив-нутқ маданияти бадиий-этик матнларни танлаш мезонлари ва талабанинг тайёргарлик сифатига қўйилган компетенциявий талабларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив нутқ маданияти нутқ коммуникациясининг педагогик функциялари (конструктив-режалаш, ташкилий, коммуникатив-ўргатувчи, тарбиявий, гностик) талабанинг дидактик тайёргарлигига бирлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив-нутқ маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
адаптив даражадан тизимли моделлаштирилган даражага ўтиш асосида такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив-нутқ маданиятини ривожлантиришда инновацион ёндашувдан “Умумий педагогика” (Педагогик маҳорат) дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Oлий вa ўртa мaхcуc тaълим вaзирлигининг 2020 йил 4 майдаги № 285-сон буйруғи билан тасдқиланган 285/114 раамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив-нутқ маданиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти ишлаб чиқилган;
коммуникатив-нутқ маданиятининг ривожланганлик мезонлари (мотивацион, мазмунли, процессуал)га мос уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчилар коммуникатив-нутқ маданияти компонентлари (бўлажак ўқитувчилар нутқининг таъсирчанлиги, нутқ маданиятини намойиш эта олиш, нутқ техникасини ўз ўрнида қўллай билиш)дан “Ўзстандарт” агентлигининг 2014 йил 18 сентябрдаги 4574-сон қарори билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари «Педагогика соҳаси» Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 89-03-332-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда коммуникатив-нутқ маданияти ривожланганлик даражасини аниқлаш мезонлари  ишлаб чиқилган;
интерфаол методларнинг интеграцияси асосида такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив-нутқ маданияти хусусиятларини ҳисобга олувчи бадиий-этик матнларни танлаш мезонларидан “Ўзстандарт” агентлигининг 2014 йил 18 сентябрдаги 4574-сон қарори билан тасдиқланган бакалавриат йўналишлари «Педагогика соҳаси» Давлат таълим стандарти ҳамда малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 89-03-332-сон маълумотномаси). Натижада, бадиий-этик матнларни танлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
шахслараро, гуруҳий ва жамоавий йўналтирилган интеграцион таъсир кўрсатиш орқали такомиллаштирилган бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив-нутқ маданиятини ривожлантиришнинг мантиқий-тузилмавий моделидан “Умумий педагогика” (Педагогик маҳорат)” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 89-03-332-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив-нутқ маданиятини ривожлантиришга оид дарс, дарсдан ташқари машғулотлар ҳамда педагогик амалиёт мазмуни самарадорлигини оширишга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish