Sayt test rejimida ishlamoqda

Толибоева Нодира Одилжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги фаолияти (1991-2019 йй.)”,  Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3. РhD/Tar486. 
Илмий раҳбар: Джураева Нилуфар Далибаевна, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон Миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Мавланов Ўктам Маҳмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор; Сулайманов Саломат Арипбоевич, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот Тошкент давлат техника университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик даврида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги фаолиятини тарихий тараққиёт босқичи билан узвий боғлиқ равишда очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
совет даврида аёлларнинг жисмоний имконияти, ижтимоий ҳимояси, маиший турмуш тарзи эътиборга олинмасдан, улар халқ хўжалигида ишчилар сафини тўлдиришнинг асосий манбаи ҳисобланиб, оиладаги фаолияти қадрланмагани натижасида бозор иқтисодиётига ўтиш қийинчиликларининг кескин таъсирига учраганлиги, бу эса мустақилликнинг илк йилларида жамиятдаги ўткир ижтимоий муаммоларнинг вужудга келишига олиб келганлиги исботланган; 
давлат ва жамият бошқарувида хотин-қизлар иштирокини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотлар стратегиясига мувофиқ, фарзанд тарбиясини ижтимоий фаолият билан мутаносиб ҳолда олиб боришга интилишига қарамасдан давр талабига хос ижтимоий-ҳуқуқий кафолатларнинг етишмаслиги аёлларнинг ҳақиқий сиёсат субъекти бўлиши ва сиёсий фаоллигига тўсиқ бўлиб келганлиги асосланган; 
хотин-қизларнинг бозор шароити ва рақобат муҳитидаги фаолияти уларнинг хусусий секторда ўсиш динамикасига таъсир этиб, мулкдорлар сафидаги фаоллашуви янги иш ўринларининг яратилишига, республика бозорини истеъмол товарлари ва хизматлар билан бойитишга, аёллар бандлигининг янги шакл ва турлари шаклланишига ҳамда оилавий даромаднинг ортишига хизмат қилганлиги исботланган;
сўнгги йилларда аёлларнинг жамият ва оиладаги аҳволини тубдан ўзгартиришга қаратилган ижтимоий муҳофаза тизимидаги сифат ва миқдор кўрсаткичларининг натижадорлигига асосланиши оила мустаҳкамлигини таъминлашга таъсирини ўтказган ҳолда ижтимоий-иқтисодий, маънавий соҳаларда долзарб ва ечимини кутаётган муаммоларни бартараф этишга ёрдам бериб, хотин-қизларга муносабатда ҳам ўзгаришларга сабаб бўлганлиги кўрсатиб далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
“Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги фаолияти (1991-2019 йй.)” мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтисодий ислоҳотлардаги иштироки, оила мустаҳкамлигига эришиш ва ижтимоий муҳофазалашга доир амалга оширилган ишлар билан боғлиқ маълумотлар, илмий хулосалардан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган илмий-амалий анжуманларда, маҳаллаларда ташкил этилган учрашувлар, маъруза ва семинар-тренингларда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 20 июлдаги 05/1454-19-сон маълумотномаси). Мазкур материаллар асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар аёллар муаммоларининг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш ва мониторинг қилишга хизмат қилган;
тарихий ўзгаришлар жараёнида аёллар масаласи ва мавжуд ижтимоий муаммоларга доир ишлаб чиқилган сўровномалардан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан ўтказилган тадқиқотларда фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2019 йил 27 сентябрдаги №10/148-сон маълумотномаси). Натижада, хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий жараёнлардаги иштироки, уларни ижтимоий ҳимоялаш ва меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлашда жамоатчилик фикрини ўрганиш имкони яратилган; 
хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик ва фермерлик ҳаракатини ривожлантириш омиллари бўйича тўпланган маълумотлар, илмий хулоса ва тавсиялардан ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёлларнинг сиёсий фаоллигини, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш” бўлимининг “Давлат бошқарувини демократлаштириш ва мамлакатни модернизациялашда ЎзЛиДеП роли”, “Тадбиркорликка кенг йўл”, “Фермер аёлларнинг иқтисодий ислоҳотлардаги ўрни” мавзуларидаги ўқув семинарларида фойдаланилган (ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2019 йил 22 май 04/20-5-сон маълумотномаси). Тадқиқотда умумлаштирилган таҳлиллар хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда уларнинг ўрни ва ролини янада кучайтиришга қаратилган самарали ёндашувларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
Ўзбекистон хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги фаолияти бўйича тадқиқот натижалари, муаммолар ечимига доир таклифлардан 2019 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон тарихи телеканалининг “Тарихий савол” ток-шоуси сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон тарихи” телерадиоканалининг 2019 йил 9 январдаги 13-70-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар хотин-қизларнинг тарихда тутган ўрни, оила ва жамиятдаги мавқеи, давлат бошқаруви ва қарорлар қабул қилишдаги иштироки, ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги фаолияти ҳақида кенг маълумотларга эга бўлишларига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish