Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобомуродов Феруз Исмоилжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Курашчиларнинг морфологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда техник-тактик ҳаракатларини такомиллаштиришга дифференциал ёндашув”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогка фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2018.1.PhD/Ped444. 
Илмий раҳбар: Вардиашвили Исо Расулович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Расмий оппонентлар: Алламурадов Шухраттила Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Бакиев Зафар Абдушукурович, педагогика фанлари номзоди, доцент.  
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади спорт такомиллашуви босқичида шуғулланувчи курашчиларнинг морфологик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг техник-тактик ҳаракатларини такомиллаштиришга дифференциал ёндашув услубиятини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий кураш спорт турида ихтисослашувчи курашчиларнинг функционал ҳолати бўйича (жисмоний ишчанлик даражаси, аэроб имкониятлари, муддатлари, адаптацион захиралари, гемодинамика кўрсаткичлари) истиқболли физиологик ташхислаш усули қайта тикланиш имкониятларига асосланиб такомиллаштирилган;
илк бор курашчиларнинг машғулот жараёнида кенг қўлланиладиган «ташлаш» техник ҳаракатларига морфобиомеханикавий ёшдашув асосида янги тик туриш фазаси киритилиб  
(1.Тик туриш фазаси. 2.Ушлаб олиш фазаси. 3. Танани мувозанатдан чиқариш фазаси. 4. Ташлаш фазаси. 5. Йиқитиш фазаси), классификацион схема ишлаб чиқилган;
курашчиларга техник-тактик ҳаракатларни сифатли бажаришга халақит берадиган мускул-тонусли асимметрия ҳолатини аниқлаш асосида ишлаб чиқилган релаксацияга йўналтирилган махсус машқлар мажмуасидан фойдаланиш имконияти кенгайтирилган;
миллий кураш бўйича мусобақа беллашувида «кўкракдан орқага ошириб ташлаш» усулини қўллашда техник-тактик тайёргарликнинг сон ва сифат кўрсатгичлари асосида, брахиоморф самототипига эга спортчилар долихоморф самототипга эга бўлган спортчиларни осон енгиш хусусиятлари илмий ва амалий  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Спорт такомиллашуви босқичида шуғулланувчи курашчиларнинг морфологик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг техник-тактик ҳаракатларини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
кураш миллий спорт турида ихтисослашаётган курашчиларнинг функционал ҳолати (жисмоний ишчанлик даражаси, аэроб имкониятлари, қайта тикланиш муддатлари, адаптацион захиралари, гемодинамика кўрсаткичлари) бўйича истиқболли физиологик ташхислаш усули «Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи,  418-071 рақамли гувоҳнома) ва Чирчиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати ва Қарши шаҳридаги «Кураш маркази»нинг ўқув-машғулотлар жараёнига жорий қилинган.  Натижада, республика ва халқаро миқёсдаги нуфузли йирик мусобақаларда муваффақиятли қатнаша оладиган  10 нафар истиқболли курашчилар аниқланган;
курашчилар томонидан машғулот жараёнида кенг қўлланиладиган «ташлаш» техник ҳаракатларига янги тик туриш фазаси киритилиб, ишлаб чиқилган   классификацион схема асосида «Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 
2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-071 рақамли гувоҳнома) Натижада, курашчилар томонидан бажариладиган ҳаракатларнинг сифат тавсифлари ва курашдаги техник-тактик ҳаракатлар натижадорлиги 13,9 % га ошган;
курашчиларга ҳаракатларни сифатли бажаришда халақит берадиган мускул-тонусли асимметрия ҳолатини аниқлаш асосида релаксацион йўналишга эга бўлган машқлар мажмуаси «Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-071 рақамли гувоҳнома). Натижада, курашчилар томонидан бажариладиган ҳаракатларнинг сифат тавсифлари ва  курашдаги техник-тактик ҳаракатлар натижадорлиги 12 % га яхшиланган;
курашда ташлаш ҳаракатини брахиоморф самототипига эга спортчилар усулни техник-тактик тайёргарликнинг сон ва сифат кўрсатгичлари асосида осон қўллашига доир таклифлар «Миллий кураш турлари назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма мазмунига номли ўқув қўлланма нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-071 рақамли гувоҳнома) ва Қарши шаҳридаги «Кураш маркази»нинг машғулотлари жараёнига жорий қилинган. Натижада, спортчилар томонидан техник-тактик ҳаракатларнинг ҳар бир элементининг бажарилиш аниқлиги яхшиланган ва ушбу махсус ҳаракат сифатлари 4,5% дан 10,4% гача ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish