Исаев Сабиржан Хусанбаевичнинг
докторлик диссертациясиҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўза ва ғаллани субирригация усули билан суғориш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.5.Qx95.
Илмий маслаҳатчи: Хамидов Мухаммадхон Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, Андижон қишлоқ хўжалик институти ва Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, 14.07.2016.Qx/В.24.01.
Расмий оппонентлар: Мамбетназаров Бейсенбай Сатназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мурадов Рустам Анварович, техника фанлари доктори; Махмудов Обиджон Махмудович қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикамизда сув танқислигининг салбий оқибатларини юмшатишда сизот сувлари яқин, минерализацияси паст бўлган гидроморф тупроқлари шароитида ғўза ва кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини ишлаб чиқишда субирригация суғориш усулини қўллаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тақирсимон, ўтлоқи аллювиал ва ўтлоқи соз тупроқлар шароитида ғўза ва кузги буғдойнинг субирригация суғориш технологияси такомиллаштирилган;
гидроморф тупроқлар шароитида сизот сувлари сатҳи 1–3 метр минерализацияси 1–3 г/л бўлган тақирсимон, ўтлоқи аллювиал ва ўтлоқи соз тупроқлари шароитида субирригация усули билан суғорилганда ғўза ва кузги буғдойнинг сувга бўлган талаби ишлаб чиқилган;
ғўза ва кузги буғдойни субирригация технологияси билан суғоришнинг ерларнинг мелиоратив ҳолати, сизот сувлари сатҳи ва минераллашганлик даражасининг ўзгаришига ҳамда тупроқнинг сув-физикавий хоссаларига таъсири аниқланган;
тақирсимон, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи соз тупроқлар шароитида субирригация суғориш технологиясини ғўза ва кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тақирсимон, ўтлоқи аллювиал, ўтлоқи соз тупроқлар шароитида ғўза ва ғаллани суғоришнинг субирригация технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
фермер хўжаликларига қўлланма сифатида «Ғўза ва кузги буғдойни субирригация суғориш усулини жорий этиш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 27.07.2016 йилда №02/29-865-сон маълумотномаси). Бунда ғўза ва кузги буғдойни суғоришда сув ресурсларидан самарали фойдаланишга ҳамда пахтадан 2–4 ц/га ва дондан 5–7 ц/га қўшимча ҳосилдорликни оширишга эришилган.
республиканинг гидроморф тупроқлари шароитида кучсиз минераллашган, тупроғи шўрланмаган ёки кучсиз шўрланган ерларда ғўза ва кузги буғдойни субирригация суғориш технологияси фермер хўжаликларида жами 5 минг гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 23.06.2016 йилдаги №02/29-865-сон маълумотномаси). Бунда суғориш сувлари гектарига 900–1500 м3/га тежалган, ёқилғи-мойлаш материаллар сарфи гектарига 10 литрга камайган, гектаридан 3–4 центнер қўшимча пахта ва 5–7 центнер дон ҳосили олинган, иқтисодий самара гектарига 120–150 минг сўмни ташкил этган.