Sayt test rejimida ishlamoqda

Насимов Дилмурод Абдуллоевичнинг
иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Рақамли иқтисодиёт шароитида бандликнинг замонавий шаклларини жорий этиш методологик-услубий асосларини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иытисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.DSc/Iqt26.
Илмий маслаҳатчи: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01.
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абулқосимов Хасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдурахманова Гулнора Қаландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли иқтисодиёт шароитида бандликнинг замонавий шаклларини жорий этишнинг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорида иш билан бандлик шаклларининг намоён бўлишида касбларнинг интеллектуаллашув хусусияти очиб берилган ҳамда унинг трансформациялашуви асосида эгилувчан иш билан бандликнинг таркиби, турлари ва эгилувчанликнинг сифат мезонлари такомиллашуви асосланган;
иқтисодиётнинг турли секторлари корхоналарида потенциал, компонентли ва реал норасмий иш билан бандликнинг экспресс баҳолаш методикаси алоҳида кўринишдаги бандликни баҳолашнинг интеграл коэффициентлар градациясини  турли мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шакллар шароитида қўллаш хусусиятлари асосида такомиллаштирилган;
минтақаларда бандлик эгилувчанлиги даражасини интеграл баҳолаш усули иш билан бандлик эгилувчанлигининг кўлами ва даражасини тавсифловчи ҳамда ходимлар ва иш берувчилар манфаатларини ифодаловчи кўрсаткичларни стандартлаштириш асосида такомиллаштирилган;
миллий меҳнат бозорининг ривожланиш тенденциялари ҳамда аҳоли иш билан бандлиги даражасини ошириш асосида соҳани 2020-2025 йилларга бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз параметрлари асосланган;
иш берувчи, онлайн биржалар ва ходимлар ўртасидаги уч томонлама муносабатларга йўналтирилган масофавий иш билан бандлик тизими норасмий иш билан бандликни камайтириш, ижтимоий кафолатлар тизимини оптималлаштириш ва электрон платформаларни ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Меҳнат бозорида иш билан бандлик эгилувчанлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорида иш билан бандлик шаклларининг намоён бўлишида касбларнинг интеллектуаллашув хусусияти очиб берилган ҳамда унинг трансформациялашуви асосида эгилувчан иш билан бандликнинг таркиби, турлари ва эгилувчанликнинг сифат мезонлари такомиллашуви бўйича хулосалари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 31-сон буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 01/00-04/07-2412-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши эгилувчан иш билан бандликнинг шаклларини таснифлаш асосида унинг замонавий турлари ва йўналишларини аниқлаш имконини берган;
алоҳида кўринишдаги иш билан бандлик шаклланишини баҳолашнинг интеграл коэффициентлар градациясини турли мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шакллар шароитида қўллаш хусусиятлари асосида иқтисодиётнинг турли секторлари корхоналарида потенциал, компонентли ва реал норасмий иш билан бандликнинг экспресс баҳолашнинг такомиллаштирилган методикаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 31-сон буйруғи асосида амалиётга жорий қилинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 01/00-04/07-2412-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш турли хил мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларга асосланган корхоналар ҳамда ташкилотлар учун норасмий иш билан бандлик кўламини аниқлаш ва даражасини баҳолаш имконини берган;
иш билан бандлик эгилувчанлиги кўлами ва даражасини тавсифловчи ҳамда ходимлар ва иш берувчилар манфаатларини ифодаловчи кўрсаткичларни стандартлаштириш асосида минтақаларда бандлик эгилувчанлиги даражасини интеграл баҳолашнинг такомиллаштирилган усули Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 31-сон буйруғи асосида аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш дастурларини ишлаб чиқишда асос сифатида қабул қилинган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 01/00-04/07-2412-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш минтақаларда иш билан бандлик эгилувчанлигини таъминлаш бўйича фаол тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудий даражада корхона ва ташкилотларда меҳнат ресурсларини бошқариш тизими самарадорлигининг асосланганлик даражасини ошириш имкониятини берган;
миллий меҳнат бозорининг ривожланиш тенденциялари ҳамда аҳоли иш билан бандлиги даражасини ошириш асосида соҳани 2020-2025 йилларга бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз параметрларидан (иқтисодий фаол аҳоли сони, уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш натижасида бандлар сони, иқтисодиётнинг расмий секторида иш билан бандлар сони, иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандлар сони, иқтисодиёт тармоқларида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган шахслар улуши, республика бўйича минимал ойлик иш ҳақи миқдорларини истиқболлаштириш) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 31-сон буйруғи асосида аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш дастурлари ва концепцияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 01/00-04/07-2412-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш 2020-2025 йилларда меҳнат бозорини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши республикада аҳоли иш билан бандлиги даражасини 72,7 %га ва кичик тадбиркорликда бандлар улушини 18,8 %га ошиши имконини берган;
иш берувчи, онлайн биржалар ва ходимлар ўртасидаги уч томонлама муносабатларга йўналтирилган масофавий иш билан бандлик тизими норасмий иш билан бандликни камайтириш, ижтимоий кафолатлар тизимини оптималлаштириш ва электрон платформаларни ривожлантириш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 31-сон буйруғи асосида аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш дастурлари ва концепцияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 2 мартдаги 01/00-04/07-2412-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш келгусида иш билан бандликка кўмаклашиш соҳасидаги давлат сиёсатини такомиллаштириш асосида расмий секторда бандлар улушини 1,2 %га ҳамда аҳоли даромадларидан олинадиган солиқлар улушини  0,8 %га ошиши имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish