Sayt test rejimida ishlamoqda

Хабипова Риванна Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан, тармоғи номи): Инглиз ва қорақалпоқ тилларида инструментал синтаксемалар ва уларнинг вариантлари, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/Fil376.
Илмий раҳбар: Усмонов Урал Усманович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Баходир Хайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Кдырбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ва қорақалпоқ тиллари гап қурилмасида инструменталлик категориясининг воқеланиш ҳолатларини таҳлил қилиш ҳамда шу категория доирасида шаклланадиган синтаксемаларнинг коннотатив ва факультатив вариантлари парадигматик қаторини чоғиштириб ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва қорақалпоқ тиллари гап қурилмасида инструменталликни ифодаловчи воситаларнинг тил тизими ва нутқий мулоқот муносабатида намоён бўладиган семантик-синтактик мақомини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
гап таркибида иштирок этган синтактик бирликларнинг ўзаро алоқалари аниқланиб, уларнинг морфологик мослашув, битишув ва бошқарув лексик муносабат асосида тил тизимининг луғавий қатламида юзага келиши исботланган;
инструменталлик синтактик-семантик белгисига эга бирликлар иштирок этган синтактик қурилмаларни синтаксемаларга ажратиб таҳлил қилиш усулларининг самарадорлиги нутқий тузилмаларнинг мазмуний симметриясига асосланган лингвистик методлар татбиқида далилланган;
гапнинг ташқи, ички қурилмаларини синтагматика ва парадигматика нуқтаи назардан таҳлил қилиш амалиётига аниқлик киритувчи функционал синтаксис таҳлил йўналиши ва унинг таҳлил усуллари яратилган; 
инглиз ва қорақалпоқ тиллари гап қурилмасидаги инструментал синтаксемалар ҳамда уларнинг вариантларидаги изоморфлик ва алломорфлик ҳусусиятларидаги фарқли жиҳатлар аниқ белгилаб чиқилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Инглиз ва қорақалпоқ тилларида инструментал синтаксемалар ва уларнинг вариантлари тадқиқи бўйича эришилган ҳулосалар асосида:
қардош бўлмаган тилларни чоғиштириш, синтактик семантика, таржима назарияси ва амалиётига доир илмий–назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ Гуманитар фанлар илмий–тадқиқот институтида бажарилган ФА–Ф1–Г003 «Қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги илмий–тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекисон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон Бўлими Қорақалпоқ Гуманитар фанлар илмий–тадқиқот институтининг 2020 йил 14 сентябрдаги 17.01/92–сон маълумотномаси). Диссертациядаги умумий лингвистик қарашлар, тилларни қиёсий–типологик ўрганишга оид назарий йўналишлар, инглиз ва қорақалпоқ тилларини функционал асосда ўрганишга доир илмий хулосалар фундаментал тадқиқотни методологик жиҳатдан бойитишга хизмат қилган;
тадқиқотнинг синтактик конструкцияларни аниқ ифодали таржима қилиш ва ўқувчиларга таъсирчан ва тез етказиш учун мўлжалланган материаллардан расмий нутқ жараёнларини оптималлаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Тарихи ва Маданияти давлат музейида халқ этнографияси, тарихи ва маданияти, археологияси ва ҳунармандчилиги, тарихий ёдгорликлари бўйича хорижий меҳмонлар ва маҳаллий саёҳатчиларга тушунчалар беришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Тарихи ва Маданияти давлат музейи раҳбариятининг 2020 йил 14 сентябрдаги №2-02/1082–сонли маълумотномаси). Бу хорижий ва маҳаллий сайёҳлар республика халқи, маданияти, ҳудуди ҳақида етарлича маълумотларга эга бўлиши ва инглиз, қорақалпоқ тилларида баён қилинган ахборотлар савияси оширилишига хизмат қилган;
диссертациянинг лисоний бирликларнинг функционал-семантик хусусиятлари таҳлили натижасида тўпланган материалидан «Қорақалпоғистон» радиоканалида 2018 йил 6 ноябрь куни олиб борилган “Давр нафаси” эшиттиришида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2018 йил 26 ноябрдаги 01–02/541–сонли маълумотномаси). Натижада фойдаланилган лисоний материаллар “Қорақалпоғистон” радиоканалининг инглиз тилида олиб бораётган эшиттиришлари савияси ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish