Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулаймонов Бобир Нодир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Темирбек Тўрабоевнинг “Теорема” романида “т” товуши билан бошланувчи сўзларнинг метафоралашуви ва фраземалашуви”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil.
Илмий раҳбар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03. 
Расмий оппонентлар: Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор; Қиличев Байрамали Эргашевич, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат университети        
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Темирбек Тўрабоевнинг «Теорема» романида  «т» товуши билан бошланувчи сўзларнинг мерафоралашуви ва фраземалашувини тадқиқ қилиш ҳамда ёзувчининг ўзига хос индивидуал маҳорати ва бадиий ижод соҳасидаги янги қиррасини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
«Теорема» романи асосида бир товуш билан бошланувчи сўзлар билан роман ёзиш тамойили аниқланиб, ёзувчининг ўзига хос индивидуал маҳорати ва бадиий ижод соҳасидаги янги қирраси очиб берилган; 
асарда коннотатив вазифа бажараётган тил элементларининг қўлланиш частотаси ва услубий имкониятлари романнинг лексикографик ва лингвостатистик тадқиқини амалга ошириш орқали аниқланган;  
романда метафоризация ҳодисаси номинатив бирликларнинг ўзаро ўхшашлик, алоқадорлик, алтернативлик ва ассоциатив муносабатлар натижасида юз бериши аниқланиб, от, сифат, феъл, равиш туркумига хос сўзлар асосида янги метафорани юзага келиш механизми асосланган; 
романда фразеологизация ҳодисаси шаклланишининг бошланғич, оралиқ ва сўнгги босқичлари (фразеологизациялашаётган бирликлар, фразеологизациялашган бирликлар, соф фразеологизмлар) аниқланиб, бу бирликларнинг структурал-семантик ва прагматик-стилистик хусусиятлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ёзувчи Темирбек Тўрабоевнинг «Теорема» романида метафоризация ва фразеологизация ҳодисаларининг лингвистик хусусиятлари  тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек фольклорида фикрни бир хил товуш билан бошланувчи сўзлар билан ифодалашга интилишга оид хулосалардан  ФА-Ф1-ГОО3 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2020 йил 17 августдаги 126-сонли маълумотномаси). Натижада асар матнини таҳлил қилишда ўқувчиларнинг мустақил фикрлашга доир билимларини оширишга хизмат қилган;
роман матнида индивидуал-муаллиф метафораларининг семантик хусусиятларини очиб беришга оид илмий хулосалардан ПЗ-201709134 рақамли “Филология йўналиши бўйича тилни ўрганишни баҳолаш сифатининг шакл ва тамойилларига замонавий ёндашув” мавзусидаги  амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 16 ноябрдаги 89-03-4752-сонли маълумотномаси). Натижада талаба-ёшларнинг тил ўрганиш имкониятини кенгайтиришга ва сўз бойлигини оширишга хизмат қилган;  
романда қўлланилган сўзлар статистикасини аниқлаш мақсадида “Темирбек Тўрабоевнинг “Теорема” романида “т” билан бошланувчи сўзлар луғати (частотали луғат)” (ISBN978-9943-5229-3-7) тузилган. Натижада романда ёзувчининг сўз қўллаш маҳоратини аниқлаш имконияти юзага келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish