Sayt test rejimida ishlamoqda

Зоҳиров Рамиз Турдимуродовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилада авлодлараро муносабатларни мустаҳкамлаш: анъанавийлик ва замонавийлик,  09.00.04 - Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fal1269.
Илмий раҳбар: Норқулов Сухроб Дўсмуродович фалсафа фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.30.12. 2019. F.01.05.
Расмий оппонентлар: Хусейнова Абира Амановна фалсафа фанлари доктори, профессор; Нишонова Озода Джамалиддиновна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янгиланаётган Ўзбекистон оилавий муносабатларида анъанавий ва замонавий қадриятлар мутаносиблиги авлодлараро ворисийликни таъминлаш омили эканлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оила аъзоларининг хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши оиланинг иқтисодий ва ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлашнинг асосий механизми эканлиги асосланган;
оилада гендер тенглигининг таъминланиши оила аъзоларининг жамият тараққиётининг фаол иштирокчиси бўлиш, шахс сифатида камолотга эришиш ва розилик туйғусини шакллантириш омили эканлиги исботланган;
фарзанд тарбиясида авлодлараро ворисийликка эришиш, миллий қадриятлардан замонавий оила муносабатларини шакллантиришда фойдаланиш, оила аъзоларининг доимий  бандлигини таъминлаш оилавий фаровонлик омили эканлиги асосланган; 
ёш оилалар учун ажратилаётган имтиёзлар янги Ўзбекистон ёшлари дунёқарашида меҳнатнинг рағбатлантирилишига, фойдали меҳнатнинг самарасига ишонч туйғусини шакллантириш, анъанавийлик ва замонавийлик мутаносиблигига эришиш механизми эканлиги бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
«Оилада авлодлараро муносабатларни мустаҳкамлаш: анъанавийлик ва замонавийлик» тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
оила аъзоларининг хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиши оиланинг иқтисодий ва ижтимоий-маънавий барқарорлигини таъминлашнинг асосий механизми эканлигига оид таклифлардан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан чоп этилган “Оилада авлодлараро муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари” номли илмий монографиядан “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаблари” фаолиятини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг 2020 йил 17-апрелдаги 01-11/238-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар оилаларда ўзаро сабр тоқатли бўлиш, келин-куёвнинг муаммоларини ўзаро ҳамжиҳатликда бартараф этишида ижобий кўрсаткичга эришишига хизмат қилган;
оилада гендер тенглигининг таъминланиши оила аъзоларининг жамият тараққиётининг фаол иштирокчиси бўлиш, шахс сифатида камолотга эришиш ва розилик туйғусини шакллантириш омили эканлиги хусусидаги таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли Фармонининг ижросини таъминлашда, оила аъзоларини иш билан таъминлаш, хусусий тадбиркорлик субъектлари сифатида фаолият олиб бориши учун имтиёзли кредитлар ажратишда фойдаланилган (Хотин-қизлар қўмитасининг 2020 йил 18 январдаги 08/11-сонли маълумотномаси). Натижалар ўзбек оилаларида эр-хотин муносабатларида ўзаро тушунишга эришиш, ота-оналарни, хотин-қизларни ҳурмат қилишга, фарзандларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш оилаларда миллий қадриятларга амал қилиш, ажримларнинг олдини олишга йўналтирилган амалий фаолиятга хизмат қилган;
фарзанд тарбиясида авлодлараро ворисийликка эришиш, миллий қадриятлардан замонавий оила муносабатларини шакллантиришда фойдаланиш, оила аъзоларининг доимий  бандлигини таъминлаш оилавий фаровонлик омили эканлиги хусусидаги таклифлардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Yoshlar–kelajagimiz” ва “Барчаси ўз қўлингда” декадаси доирасида ўтказилган ўқув-тренинг, давра суҳбатларида фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 2019 йил 10 декабрдаги  02-06/1004-сонли маълумотномаси). Натижада жамият аъзоларининг мафкуравий иммунитетининг юксалтиришга, хусусан, ёшлар қалбида оилавий анъаналарга содиқлик ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлашга қаратилган самарали услубларни ишлаб чиқишга хизмат қилган;
ёш оилаларга берилаётган имтиёзлар янги Ўзбекистон ёшлари дунёқарашида меҳнатнинг рағбатлантирилишига, фойдали меҳнатнинг самарасига ишонч туйғусини шакллантириш, анъанавийлик ва замонавийлик мутаносиблигига эришиш механизми эканлигига оид амалий тавсиялар Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг  “Оила-муқаддас даргоҳ”, “Мустаҳкам оила-юрт таянчи”, “Соғлом оила-соғлом жамият” мавзуларида ўтказилган кўрсатувларни тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2020 йил 28 январдаги 12-12/10-сонли маълумотномаси). Натижада оила барқарорлигини таъминлаш, миллий қадриятларга асосланиш, фарзанд тарбиясида катта авлод ўгит ва насиҳатларига амал қилишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish