Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайқулов Абдулла Эшқуватовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Английские заимствования в деловых документах русского и узбекского языков (истоки и современное состояние)» 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil 671.
Илмий раҳбар: Қулмаматов Дусмамат Сатторович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019. Fil.01.10. 
Расмий оппонентлар: Сафаров Шахриёр Сафарович,  филология фанлари доктори, профессор; Саъдуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  рус ва ўзбек тилларидаги расмий-иш ҳужжатлари матнларида учрайдиган инглизча лексик ўзлашмаларни, уларнинг миқдори, таркиби, даражаси, мослашуви ёки ассимиляцияси хусусиятларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тилшуносликда ўзлашма, англицизм тушунчаларига доир мавжуд илмий қарашлар, англицизмларнинг рус ва ўзбек тилларида ўрганиш тарихи мисоллар асосида далиланган;
XVII–XXI асрларда инглиз ўзлашмаларининг рус ва ўзбек расмий ҳужжатлари  матнига кириб келиш жараёнининг ўзига хос хусусиятлари (бевосита  ёки билвосита ўзлашиш йўллари билан варваризм, экзотизм, вкрапления ва калька кўринишида, )аниқланган;
англицизмларнинг лексик-семантик таснифи келтирилган ва уларнинг XVII–XXI асрлар рус ва ўзбек расмий ҳужжатлари матнларида қайд этилиши  исботланган;
XVII–XXI асрлар рус ва ўзбек расмий-иш ҳужжатлари матнларида инглиз лексик бирликларининг фонетик, семантик, морфологик мослашуви аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рус ва ўзбек расмий ҳужжатларида инглизча ўзлашмаларни аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
XVII–XXI асрлар рус ва ўзбек расмий ҳужжатлари  матнларида инглиз ўзлашмаларининг рус ва ўзбек тиллари луғатига ўзлашишига доир хулосалардан ИДТ-1-07 рақамли «Тилшунослик асослари фанидан дарслик, ўқув-услубий мажмуа яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 июндаги 89-03-2052-сон маълумотномаси). Натижада рус ва ўзбек тиллари луғат қатламларига  кириб келган англицизмларни маъноси, вақтини ойдинлаштириш, уларнинг рус ва ўзбек расмий ҳужжатлар матнларида, лексикографик манбаларда қайд этилишини аниқлаш имконини берган; 
англицизмларнинг XVII–XXI асрлар рус ва ўзбек расмий ҳужжатлари матнларида қайд этилиши тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни Ривожлантириш Давлат Қўмитасининг 2020 йил 12 июндаги № 02-16 / 2939-сон маълумотномаси). Натижада тарихий обидалар материалларини туристларнинг англашига имкон яратилган ва уларга кўрсатиладиган хизмат сифатини оширишга хизмат қилган;
Тилшуносликда “ўзлашма”,“англицизм” терминларини тадқиқ этиш ва англицизмларнинг рус ва ўзбек тилларида ўрганиш бўйича олинган илмий-назарий хулосалардан Сурхондарё вилоят “Янги аср” телерадиокомпаниясида «Тил – миллат кўзгуси» радиоэштиришини тайёрлашда фойдаланилган («Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг  2020 йил 16 июндаги №  01-01/137- сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув учун тайёрланган материалларнинг илмий оммабоплиги таъминланган;
XVII–XXI асрлар рус ва ўзбек расмий-иш ҳужжатлари матнларида инглиз лексик бирликларининг фонетик, семантик, морфологик мослашуви жиҳатларини акс эттирувчи натижаларидан «PAWER – Ҳудудлараро мобилликни йўлга қўйиш ва бу борада долзарблик, сифат ҳамда тенгликни таъминлаш» мавзусидаги лойиҳа бўйича ўтказилган семинар ва тренингларда фойдаланилган (Лойиҳани мувофиқлаштирувчи Л.Акила маълумотномаси, Италия. Эрасмус+ 574099-EPP-1-2016-1-IT-EPPKA2-CBHE-SP PAWER проекти дастури). Натижада экспертлар тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
англицизмларнинг XVII–XXI асрлар рус ва ўзбек расмий ҳужжатлари матнларида қайд этилишини  аниқлаш тўғрисидаги илмий маълумотлардан Британия Кенгаши томонидан ташкил этилган илмий семинарни ўтказишда фойдаланилган (“British Council”нинг 2019 йил 20 сентябрдаги ОС-1650-сон маълумотномаси). Натижада тингловчилар расмий ҳужжатлар аслияти ва таржималари матларининг тил хусусиялари, инглиз тили дарсларида ёзиш кўникмаларни ривожлантиришда ўзлашма элементларидан фойдаланишга доир билимларини оширишга асос бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish