Sayt test rejimida ishlamoqda

Хушмуродова Шахноза Шаймонкуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маданиятлараро мулоқот муаммосига лингвомаданий ёндашув (ўзбек ва инглиз тиллари мисолида”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик, таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil612.
Илмий раҳбар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD. 03/30.12.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович; филология фанлари доктори Эргашева Гули Исмоил қизи. 
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маданиятлараро мулоқот самарасини таъминлаш билан боғлиқ ҳодисалар табиатини ёритиш, шу жумладан, ўзбек ва инглиз тилларидаги нутқий формулалар ва иборалар тизимида учрайдиган структур-грамматик, лексик-морфологик, прагматик ва маданий нуқтаи назардан ўхшашлик ва фарқли жиҳатларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маданиятлараро мулоқот жараёнида юзага келадиган лингвистик муаммоларнинг контекст шароитидаги лисоний ва нолисоний омиллари аниқланган;
маданиятлараро мулоқот жараёнидаги нутқий формулалар ва турғун ибораларнинг прагматик ва стилистик хусусиятлари аниқланиб, нутқий тузилмаларнинг лингвомаданий ва лисоний воқеланиши тиллараро чоғиштириш орқали очиб берилган;
маданиятлараро мулоқот актида фойдаланиладиган нутқий формулалар ва турғун ибораларнинг турли вазият ва прагматик мақсадлар учун фаоллашуви тавсифланиб, социопрагматик жиҳатдан асосланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги нутқий формулалар ва мулоқот ибораларини қиёслаш натижасида уларнинг структур-грамматик, лексик-морфологик жиҳатлари тиллараро изоморф ва ҳар бир миллий маданиятга хос алламорф жиҳатларини намоён қилувчи фарқли томонлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Маданиятлараро мулоқот соҳасига оид лисоний муаммолар тадқиқи натижалари асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги маданиятлараро мулоқот жараёнида аниқланган нутқий формулалар ва турғун ибораларнинг қиёсий таҳлили асосида лисоний маданий номувофиқликларга оид хулосалардан ОТ-Ф8-062 рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таьлим вазирлигининг 2020 йил 26 октябрдаги 89-03-4200 сон маьлумотномаси). Натижада бир тилдан бошқа тилга таржима қилишда лингвомаданий мазмунини сақлаш ва уларнинг тиллараро деривацион муносабатларини ўрганиш имконини берган; 
маданиятлараро мулоқот тизимида лисоний бирликларнинг фаоллигини таъминлашга оид хулосалардан И-204-4-5 рақамли “Виртуал ресурсларни яратиш ҳамда уларни инглиз тилига оид махсус фанлардан ахборот-коммуникацион технологияларда асосланган ҳолда таълим жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 июндаги 89-03-2233-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда инглиз нутқий формулаларини, улардан фойдаланиш вазиятларини ўргатиш кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
тиллараро чоғиштириш асосида жамланган нутқий мулоқотнинг лингвомаданиятга хос қонун-қоидалари дирасидаги тадқиқот материаллари Давлат таълим стандартларида асосланган “5120100-Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)” йўналишидаги бакалавриат талабалари учун мўлжалланган “Чет тили амалий курси” фанига киритилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 июндаги 89-03-2156-сон маълумотномаси). Натижада инглиз нутқий формулаларини ўқитиш, маданиятлараро мулоқот тузилмаларини ўзбек тилига таржима қилиш, инглиз тили мутахассислари ва таржимонларни тайёрлаш амалиётини жадаллаштиришга хизмат қилган; 
диссертациянинг турли тил тизимидаги фаол нутқ формулалари, уларни қўллаш вазиятлари, фразеологик бирликларни ўрганиш бўйича хулосаларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг «Ассалом Самарқанд», «Таълимдаги ислоҳотлар», «Инглиз тили сабоқлари» кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 26 июндаги 09-01/217-сон маълумотномаси). Натижада айни кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва янги манбалар билан бойиган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish