Sayt test rejimida ishlamoqda

Садриддинов Суҳроб Рустамжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогик фаолият тизимида психологик ҳимоя (ижтимоий-психологик жиҳат)”, 19.00.05 – Ижтимоий психология; этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/P96.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шоира Ҳамидовна,психология фанлари доктори (DSc), доцент; Сирлиев Бахтиёр Назарович,психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогик фаолиятда психологик ҳимоянинг муҳим касбий сифат(МКС)ларини тартибга солишнинг самарали шаклларини жорий этиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
доминат психологик ҳимоя усулининг рационаллаштириш, компенсациялаш ва сиқиб чиқариш турлари бўйича илмий асослари педагогик фаолиятда низо, хавотирланиш ва дискомфорт туғдирувчи омилларни бартараф этиш асосида ривожлантирилган;
психологик ҳимояни таъминловчи ижтимоий-психологик механизмлар ҳимояни шакллантиришга мўлжалланган психологик тренингларда педагогларнинг хулқий ва эмоционал барқарорлигини ривожлантириш компонентларини психофункционал жиҳатдан қўллаш асосида такомиллаштирилган;
педагогик фаолиятнинг барқарор кечишини таъминлаш механизмлари педагог шахсини ҳимоя қилиш асосида педагогик ҳамкорликка устуворлик бериш воситасида  таълимни бошқариш амалиётини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
педагогик фаолиятга психологик ҳимояни ижобий қўллаш асосида диагностик, прогностик-йўналтирувчи, конструктив-проектив, ахборотни шарҳловчи, коммуникатив-рағбатлантирувчи, таҳлилий-баҳоловчи, ижодий-тадқиқий фаолият шаклларини самарали жорий этишга оид амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Педагогик фаолият тизимида психологик ҳимоя юзасидан олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
педагогик фаолият тизимида психологик ҳимоянинг рационаллаштириш, компенсациялаш ва сиқиб чиқариш турлари ҳамда хавотирланиш ва дискомфорт туғдирувчи омилларни бартараф этишда етакчи психологик ҳимоя усулининг илмий асосларидан “Бошқарув ва маркетинг психологияси” фани бўйича Давлат таълим стандартини шакллантиришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 89-03-3743-сон маълумотномаси). Натижада,ушбу таклиф олий таълим муассасаларида тайёрланаётган амалиётчи психологларнинг касбий мулоқот кўникмаларини шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
педагогик фаолиятда психологик ҳимояни таъминловчи ижтимоий-психологик механизмлар ҳимоянинг когнитив, рефлексив, хулқий ва эмоционал компонентларни психологик тренингларга қўллаш бўйича ишлаб чиқилган усуллардан “Ўзбекистон ёшларида психологик етуклик кўрсаткичларини ўрганишнинг психодиагностика воситаларини ишлаб чиқиш, илмий асослаш ва амалиётга татбиқ этиш” номли амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 89-03-3743-сон маълумотномаси). Натижада, психологик ҳимоянинг асосий компонентларини шакллантирувчи сифатлар Марказнинг илмий-амалий таъминотини кучайтирган;
педагог шахсини ҳимоя қилиш, ўқувчи қадриятларини инобатга олиш, таълим жараёнини самарали бошқариш устуворлик қилувчи педагогик фаолиятнинг мазмунли кечишини таъминловчи психологик ҳимоянинг шакллари асосида Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2в-сон буйруғи билан психологларни тайёрлаш режасига киритилган “Шахслараро психология” курсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 89-03-3743-сон маълумотномаси). Натижада, соҳа вакилларида психологик ҳимоя хусусиятларини ривожлантириш бўйича профилактика ишларини ташкил этиш бўйича намунавий режа ишлаб чиқилган;
психологик ҳимояни ижобий қўллаш асосида педагогик фаолиятга диагностик, прогностик-йўналтирувчи, конструктив-проектив, ахборотни шарҳловчи, коммуникатив-рағбатлантирувчи, таҳлилий-баҳоловчи, ижодий-тадқиқий фаолият шаклларини самарали жорий этишга оид амалий тавсиялардан Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 февралдаги П-М-2в-сон буйруғи билан киритилган“Касб психологияси” модулини фаолиятга жорий этиш жараёнида фойланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 октябрь 89-03-3743-сон маълумотномаси). Натижада, бу психодиагностик текширувлар асосида шакллантирилган сифатли психологик тавсифномаларни тузишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish