Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекимбетова Гулбахар Рысбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни дўстлик ва инсонийлик руҳида тарбиялаш анъаналари», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Ped704. 
Илмий раҳбар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Алламбергенов Кенесбай, филология фанлари доктори, профессор; Тилегенов Асқарбай Толегенович, педагогика фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ халқ педагогикаси асосида ёшларни дўстлик, инсонийлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчи-ёшларни дўстлик, инсонийлик руҳида тарбиялашда қорақалпоқ халқ анъаналарининг ўрни ва аҳамияти миллий идентикликнинг ментал хусусиятлари (уруғчилик, оилавий муносабатлар, шажарасини билишнинг шартлиги), катта авлод вакилларининг бевосита тарбиявий таъсири барқарорлигини фольклор намуналарида ифода этилишини кўрсатиб бериш орқали асосланган;
қорақалпоқ халқ педагогикаси орқали ўқувчи-ёшларни дўстлик ва инсонийлик руҳида тарбиялашнинг педагогик-психологик хусусиятлари шахсий (толерантлик, масъулиятлилик, альтруистик) ва умуммаданий (ижтимоий мослашувчанлик, мустақил ва жамоада ишлаш кўникмаси) компетенцияни маънавий-ахлоқий лаёқат билан мақбул интеграллашуви идентивлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
қорақалпоқ халқ педагогикаси орқали ўқувчи-ёшларни дўстлик, инсонийлик руҳида тарбиялаш моделининг амалий компоненти миллий тарбия методларини (одатлантириш, таъбирлаш, таъқиқлаш, муҳокама қилиш, тақдирлаш) рефлексив усуллар (самимийлик машқи,  гуруҳий мунозара, қариндошлик терминологияси тести, тренинг) билан синектик адаптив қўллаш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
этнопедагогик ёндашув асосида ўқувчи-ёшларни дўстлик, инсонийлик руҳида тарбиялашнинг алгоритмик босқичлари ўқувчилар учун долзарб ҳаётий муаммоларни танлаш, ўқувчиларни ижтимоий-маданий муҳит билан бевосита мулоқотга киришиши, ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибаси билан алоқадорликда вариатив фаолият йўналишларини белгилашга доир технологик элементларни аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни дўстлик, инсонийлик руҳида тарбиялаш анъаналари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўқувчи-ёшларни дўстлик, инсонийлик руҳида тарбиялашда қорақалпоқ халқ анъаналарининг ўрни ва аҳамиятини асослаш, миллий идентикликнинг ментал хусусиятлари, катта авлод вакилларининг бевосита тарбиявий таъсири барқарорлиги, қорақалпоқ халқ педагогикаси орқали ўқувчи-ёшларни дўстлик ва инсонийлик руҳида тарбиялашнинг педагогик-психологик хусусиятлари, шахсий ва умуммаданий компетенцияни маънавий-ахлоқий лаёқат билан мақбул интеграллашувини таъминлашга доир таклифлардан “Қорақалпоқ адабиёти” Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 9 мартдаги 06-02/4-967-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклиф ўқувчиларда миллий ўз-ўзини англаш компетентлигини таркиб топтиришга хизмат қилган;
қорақалпоқ халқ педагогикаси орқали ўқувчи-ёшларни дўстлик, инсонийлик руҳида тарбиялаш моделининг амалий компонентини такомиллаштириш, миллий тарбия методларини рефлексив усуллар билан синектик адаптив қўллаш имкониятларини кенгайтиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан И1-ХТ-0-17222. “Қорақалпоқ миллий менталитетини ўқувчи ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” (2013-2014 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 мартдаги 19-03-1041-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ халқ педагогикаси орқали ўқувчи-ёшларни дўстлик, инсонийлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини оширишга эришилган;
этнопедагогик ёндашув асосида ўқувчи-ёшларни дўстлик, инсонийлик руҳида тарбиялашнинг алгоритмик босқичлари, ўқувчилар учун долзарб ҳаётий муаммоларни танлаш, ўқувчилар ижтимоий-маданий муҳит билан бевосита мулоқотга киришиши, уларнинг ҳаётий тажрибаси билан алоқадорликда вариатив фаолият йўналишларини белгилашга доир технологик элементларни аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан А1-ХТ-0-92997. “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2012-2014 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 15 октябрдаги 89-03-3954-сон маълумотномаси). Натижада,  бу таклиф ўқувчи-ёшларни дўстлик, инсонийлик руҳида тарбиялаш технологиясини қўллаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish