Sayt test rejimida ishlamoqda

Исманова Арофат Абдулхамидовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Касб-ҳунар коллежларида диний экстремизм ва терроризмга қарши профилактик ишларнинг ижтимоий-педагогик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3DSc/Ped80.
Илмий маслаҳатчи: Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Мардонов Шукрилло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Қурбонов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Шермуҳаммадов Баҳодир Шермуҳаммадович, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади касб-ҳунар таълими муассасаларида диний экстремизм ва терроризмга қарши профилактик ишларнинг ижтимоий-педагогик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
диний экстремизм ва терроризмга қарши  “Жаҳолатга қарши маьрифат” билан курашиш назарияси фанлараро интеграцияга асосланган “Квартет-блок”принципи (ҳуқуқий, педагогик, террология, психология)  билан бойитилган;
диний экстремизм ва терроризм ғоялари таъсирининг олдини олишга қаратилган профилактик ишлар комплексида “Оила-Маҳалла-Таълим муассасаси” ижтимоий-педагогик ҳамкорлигининг террологик мазмуни алоҳида йўналиш сифатида асосланган;
диний экстремизмга мойил оилалар фарзандлари маънавиятини соғломлаштиришнинг  ижтимоий-маърифий технологиялари (“Бир зиёли – беш оилага маънавий ҳомий”, “Бир таҳдидга беш зарба”, ижтимоий-педагогик таҳлил, кинолекторий) асосида педагогик коррекция  усуллари такомиллаштирилган;
диний экстремистик оқим таъсирига тушиб қолган ўсмирлар билан индивидуал ишлашнинг нейролингвистик дастурлаш технологияси ишлаб чиқилган ва маънавий реабилитация йўналишида жорий қилинган;
ўқувчи-ёшларда диний экстремизм ва терроризмга қарши мафкуравий иммунитетнинг ғояни таниш, билиш, баҳолаш, рефлексия, интериоризация, қарор, реакция, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш компонентлари уйғунлигини таъминлашга қаратилган локал-модулли технология ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Диний экстремизм ва терроризмга қарши профилактик ишларнинг ижтимоий- педагогик тизимини такомиллаштириш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
диний экстремизм ва терроризмга қарши педагогик профилактика самарадорлигини ошириш бўйича  таклифларидан “Мен диний экстремизм ва терроризмнинг таҳдидини қандай тушунаман?” мавзуларидаги ижодий мақолалар танлови Низомини ишлаб чиқишда, олий таълим муассасаларида “Ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш ва диний мутаасибликка қарши кураш бўйича ёшларга оид Дастур”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2018 йил 12 октябрдаги №89-03-3553-сон маълумотномаси). Натижада, таълим муассасаларида диний экстремизм ва терроризмга қарши педагогик профилактика самарадорлигини ошириш имкониятлари яратилган;
касб-ҳунар коллежларида  диний экстремизм ва  терроризмга қарши  ишлаб чиқилган мафкуравий педагогик профилактика усулларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг V-йўналиш 41-банди: “Терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият” ва бошқа таҳдидларга қарши самарали кураш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида нашр этилган тарғибот услубий қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 01/010-1057-18-сон маълумотномаси). Натижада, касб-ҳунар коллежларида диний экстремизм ва терроризмга қарши ижтимоий педагогик ҳамкорлик самарадорлигига эришилган; 
диний экстремизмга мойил оилалар фарзандлари маънавиятини коррекциялашнинг ижтимоий-маърифий технологиялари (“Бир зиёли – беш оилага маънавий ҳомий”, “Бир таҳдидга беш зарба”, ижтимоий-педагогик таҳлил, кинолекторий) асосида ишлаб чиқилган педагогик коррекциялаш усулларидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологиялар қўмитаси томонидан тақдим этилган А.54-рақамли шартнома асосида “Жамиятда диний экстремизм ва терроризмга қарши ижтимоий профилактика механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 01/010-1057-18-сон маълумотномаси). Натижада, Марказнинг 14 та ҳудудий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июндаги дин арбоблари ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселекторидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида диний экстремистик оқим аъзоларининг фарзандларини ижтимоий реабилитация қилиш ва соғлом ҳаётга қайтариш, уларни жамоат ишларига, фан ва касб-ҳунар тўгаракларига жалб этишда олиб борилаётган тушунтириш-профилактика суҳбатлари  самарадорлигини таъминлашга имконият яратилган; 
диний экстремизмга мойил ёшлар онгини педагогик реаблитация ва компенсация қилишнинг такомиллаштирилган усуллари, шакл ва воситаларидан ёш авлодни ҳимоя қилишга қаратилган педагогик профилактика самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-тренинг дастурлари, “Профилактика мактаби” механизми ҳамда илмий-амалий қўлланма ва тавсиялардан касб-ҳунар марказининг 2017 йил апрелдаги ХЗ-02/04-93/ВМБ-сон хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда жамоатчилик назоратини тизимли ташкил этишнинг долзарб масалалари тўғрисида”ги 50-сон мажлис баёни 15-бандида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Марказнинг чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда ҳамда Марказнинг 2018 йил МХ-01/04-65-сон хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан, ёшларда юксак ватанпарварлик фазилатларини эътиқод даражасида шакллантириш бўйича устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва ушбу механизм амалиётга жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 12-октябрдаги 01/46-57-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг ёшлар ҳаётига жорий қилиниши мамлакатимизнинг барча ҳудудларида яшовчи ёшлар орасида диний экстремизм ва терроризмга қарши профилактика самарадорлигини оширишда ижобий натижа берганлиги тасдиқланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish