Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипов Лочин Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион ёндашув асосида 5-7-синф ўқувчиларида технологик компетенцияларни шакллантириш методикаси”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped612.  
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Қўйсинов Одил Алмуратович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчиташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион ёндашув асосида 5-7-синф ўқувчиларида технологик компетенцияларни шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда технологик компетенцияларни шакллантириш методикаси “фаолиятга йўналтирилган”, “латерал фикрлаш” технологияларини ДТС талабларига дидактик мослаштириш ва таълим жараёнида индивидуал ривожлантирувчи тренинглар мажмуини қўллаш асосида такомиллаштирилган:  
ўқувчилар технологик компетенцияларининг асосий компонентлари (билиш, график, амалий, ижодий) ўқув-технологик фаолият турлари (психомоторик, функционал, амалий) ваинтерфаол таълим технологиялари (SТEАМ, “SMART texnology”) даражаларига мос компетенциялар тизими асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида технологик компетенцияларни шакллантиришнинг ташкилий тузилмавий модели дарс машғулотлари сифати ва таълим траекторияларини STEAM – таълим ёндашувига индивидуаллаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда технологик компетенцияларнинг шаклланганлик даражалари (билиш, амалий-операционал, ижодий) ташхислаш компонентлари (таҳлил, сўровнома, топшириқ) ва функцияларини интегратив мувофиқлаштириш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инновацион ёндашув асосида 5-7-синф ўқувчиларида технологик компетенцияларни шакллантириш методикаси бўйича илмий тадқиқот натижалариасосида:
ўқувчиларда технологик компетенцияларни шакллантиришга қаратилган “фаолиятга йўналтирилган”, “латерал фикрлаш” каби инновацион таълим технологиялари мазмуни билан ДТС талабларини мослаштириш асосида ўқувчиларда технологик компетенцияларни шакллантириш жараёнини такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонқарори мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги 89-03-1638-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ва тавсиялардан технология фани мазмунини модернизациялаш асосида такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар ишлаб чиқишда фойдаланилган;
технологик компетенцияларни шакллантиришнинг ташкилий тузилмавий модели ва уни жорий этишнинг методик таъминотини (ўқув машғулотларининг алгоритмик хариталари, ижодий характердаги технологик топшириқлар, инновацион ўқитиш воситалари, тизимлаштирилган маълумотлар базаси орқали) такомиллаштиришга оид ёндашувларнитаълим жараёнига татбиқ этиш бўйича тавсиялардан“Умумий ўрта таълим мактабларида меҳнат таълими фанини мазмунан модернизациялаш ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш технологиялари” мавзусидаги 2015-2018 йилларга мўлжалланган амалий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги  89-03-1638-сон маълумотномаси). Мазкур ёндашувлар ўқувчиларда технологик компетенцияларни шакллантириш сифатини ошириши таъминланган;
ўқувчиларда технологик компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўқув-технологик фаолият турларини (психомоторик, функционал, амалий) бажариш методлари (вариантларни танлаш, материалларга ишлов бериш, мустақил иш, буюмларни моделлаштириш) интерфаол таълим технологиялари (SТEАМ, “SMART texnology”) асосида такомиллаштиришга оид таклифлар 5-7 синфлар учун“Технология” фани ўқув дастурлари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 майдаги  89-03-1638-сон маълумотномаси). Натижада, технология фанини ўқитиш ва инновацион ёндашув асосида ўқувчиларида технологик компетенцияларни шакллантиришсамарадорлиги ортишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish